Республикамизда пахта хомашёси етиштириладиган майдонларга томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ишлари уюшқоқлик билан давом қилмоқда. Айни кунларда бир текис чигит униб чиқққан ва дастлабки ишлов берилган далаларга томизгичли шлангларни монтаж қилиш ишлари бошланди.
Жорий йилда Тўрткўл туманида 2 минг 490 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилиниши режалаштирилган. Шундан 2 минг 210 гектари пахта далалари, 280 гектар бошқа экинларга мазкур сув тежовчи технология жорий қилиниши белгиланган. Тумандаги кластер ва фермер хўжаликлари майдонларига ушбу тежамкор технологиялар 3 та қурувчи ташкилотлар томонидан қурилмоқда. Қурувчи ташкилотлар томонидан шу кунга қадар шартномаларни расмийлаштириш, молиялаштирилган майдонларда ҳовузлар қазиш, бетон ва геомембрана қопламаларни ётқизиш ва марказий қувурларни монтажлаш ишлари амалга оширилаётган эди.
_Тўрткўл туманида биринчилардан бўлиб, “Омад старт полимер” масъулияти чекланган жамияти ғўза қатор ораларига томизгичли ленталарни монтаж қилиш ишларини бошлади. Айни кунларда «Қўшназар пахтакор» фермер хўжалигининг томчилатиб суғориш жорий қилинадиган 12 гектар майдонидаги қўза қатор ораларига томизгичли ленталарни монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги
Матбуот хизмати