22.12.2024, Якшанба

Қаллибек Камалов 95 ёшда

Атоқли давлат ва жамият арбоби, дипломат ва тарихчи Қаллибек Камалов 1926 йил 18-март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида туғилган. 1947-1959-йилларда турли масъулиятли лавозимларда муваффақиятли фаолият олиб борган. 1959-1963-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, 1963-1984-йилларда партия комитетининг биринчи котиби, 1984-1986 йилларда Руминиядаги Констанца шахри бош консули лавозимларида ишлаган.


Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ривожлантиришдаги хизматлари учун “Меҳнат Қаҳрамони” ва бир қатор орден-медаллар, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи”  кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

Қ.Камалов тарихчи сифатида бир қанча китоб ва мақолалар муаллифи.