22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Бош вазири Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосарини қабул қилди



Жорий йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири A. Aрипов Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Е. Тугжановни қабул қилди.

Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида COVID-19 коронавирус пандемиясига қарамай, устувор йўналишлардаги ўзаро алоқалар фаол давом этмоқда.

Мулоқот чоғида таълим, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати каби муҳим соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати