22.12.2024, Якшанба

Ёшлар муаммолари жойида ҳал этилди

Бугун куннинг иккинчи ярмида Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, Қорақалпоғистон Республикасидаги 4 сектор, Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтар»га рўйхатга олинган ёшлар билан тумандаги 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида  учрашув бўлиб ўтди.


Унда даслаб, «Ёшлар дафтари»га рўйхатга олинган ёшлар орасида тадбиркорликга қизиқувчи фуқароларга берилаётган имкониятлар, тумандаги янги иш ўринлари, Ёшлар «1+1» дастурининг аҳамияти, бизнес ғояни амалга ошириш ва ажратилаётган субсидияларнинг янги механизми бўйича интерфаол усулда семинар тренинг ташкил этилди. Шунингдек, кибер жиноятнинг олдини олишга оид видеоролик намойиш этилди.Учрашувда ёшларни кийнаётган муаммолари фикр ва таклифлари тингланиб, ўрганилди. Жами ёшлардан 43 та мурожаат қилинди.


Ёшлар томонидан бандлик, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар олиш масалалари кўтарилди. Имтиёзли кредит олиш истагида бўлган ёшларга кредитлар ажиратилишида ёрдам берилди ва ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилди. 

Ёшлар билан учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ибрагимова Зуҳра Аметовна  иштирок қилди. 



Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.