Амударё тумани "Қиличбой" ОФЙ ҳудудида фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган оқ қуш топилган эди.Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Амударё тумани инспекциясининг давлат инспекторлари мазкур ноёб оқ қушни туманда жойлашган "Сай кўл"га - табиат қўйнига қўйиб юборди.Оқ қушлар тинчлик ва поклик рамзи. Улар инсон оқ қалби каби буюкликка талпинади. Табиатнинг бу буюк мўъжизасига озор берманг, оқ қушларни ҳимоя қилинг!
Қорақалпоғистон
Республикаси экология қўмитасининг матбуот хизмати