22.12.2024, Якшанба

Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали давом этмоқда

 

Мамлакатимизда, жорий йилнинг 8-12 февраль кунлари  “Юксалиш” умумиллий ҳаракати ташаббуси билан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ва қатор ҳамкорлар кўмагида, "Президент мурожаатномаси - Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда янги босқичи" мавзусидаги халқаро конференция ва унинг доирасида "Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали"ни ўтказиш кўзда тутилган.

Мазкур фестивал доирасида, бугун айни пайтда Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси анжуманлар залида “Орол денгизи минтақасининг экологик муаммоларини ҳал қилишда ННТларнинг ўрни” мавзусида жамоатчилик муҳокамаси ўтказилмоқда.



Ушбу тадбирда давлат ва жамаот ташкилотлари, олий ўқув юртлари профессор ўқитувчилари ва талабалари, волонтёрлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбирда иштирокчилар томонидан танланган мавзу бўйича ва экологик барқарорлик мувозанатни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги муаммоларни ҳал этиш ҳамда экологик маданият даражасини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича фикр мулоҳазалар билдирилмоқда.

 Орол бўйи ҳалқаро инновация марказида олиб борилаётган инновацион ишлар юзасидан "Орол денгизи минтақасидаги инновациялар-кеча, бугун ва эртага" мавзусида  маълумотлар тақдим этилди.

Мавзу юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан экологик фототуризмни ривожлантириш ва ННТлар базасида экологик питомникларни яратиш, шунингдек хусусий экопитомниклар фаолияти йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар берилмоқда.



Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали ислоҳотлар жараёнларининг барча иштирокчилари учун конструктив мулоқот майдони бўлиб, уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

 

 

 

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий бўлинмаса бош мутахассиси                        Ш.Уснатдинов