22.12.2024, Якшанба

“Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарори билан  Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта тиклаш мақсадида умумий майдони 280 507 гектар бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.



Буюртма қўриқхонасининг асосий мақсади қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларни сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта кўпайтиришдан иборат.