22.12.2024, Якшанба

Заргарлик

ХИХ-ХХ аср бошларида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш барча савдо ва ҳунармандчилик марказларида кенг тарқалган. Ҳар бир катта овуллар ўзларининг заргари мавжуд еди. Қорақалпоқ заргарлари ўз маҳсулотлари учун кумуш, олтин, бронза, сердолик ва фирузага оид тошлар, шунингдек, маржон, йиртқич ҳайвон ва қушларнинг тирноқ ва қозиқтишлардан фойдаланишган.

Қорақалпоқ заргарлик сан’ати услуби ўзининг ҳашамати, симметрик шакли ва жонли айлана контурлари билан ажралиб туради. Заргарлар асосан аёллар заргарлик буюмлари ва болалар туморларини ишлаб чиқаришган. Еркаклар учун, узуклар, камарлар ва камар тўқаси, қурол-яроғ қисмлари ва от анжомлари ясалган. Барча заргарлик буюмлари ёвузликдан асровчи ва бахтга елтувчи туморлар ҳисобланган.

 

Қорақалпоқ нақшлари ва безаклари жуда қадимий бўлиб, улар скифлар даврига бориб тақалади. Улар ибодат размлари ва тотемларни ўзида акс еттирган. Бу заргарлик буюмларининг кўпчилиги, масалан “шар-туйме”, “аншик” шокилалари, “бургутнинг тоғ қўйга ҳужуми”ни тасвирлаётган чакка тумори (киран) лар бошқа халқларда учрамайди.

Заргарлар ёш қизлар учун катта кўкрак маржонлари ишлаб чиқаришган. Булар жумласига: жумалак-туйме (“илон изи” номли белбоғ нақшли, ярим тухум шаклидаги безаклар); бака туйме (услубга солинган бақалар); шар-туйме (хоч шаклига ега Қуёш ва Олов рамзи,)лар киради.  “Жаранглайдиган” тасма нақшли онгирмоншак безаги ёвуз руҳларни ҳайдаш қобилиятига ега деб ишонилган. У гумбазсимон шаклга ега еди, унинг юмалоқ асосидан жаранглайдиган гоза шарлари (ёнғоқлар) ва ромбли занжирлар ўтказиб чиқилган еди.

 

Ўзига хос аёллар чакка сирғаси силсинели-сирга,ияк остида ромб шаклидаги шокилали занжир билан боғланган. Ушбу занжир тўй куни келиннинг кийиниш маросимидан сўнг йечиб қўйилган, ва шундан сўнг у сояу-сирга (баргсиз поя) деб аталган.

Қорақалпоқ аёлларининг улкан кўкрак заргарлик буюмларида (ҳайкел) шохи тепага қайрилган буқа ва шохи пастга қайрилган қўй тасвирлари билан боғлиқ шохсимон учлари бўлган. “Хайкел” номи уларнинг аждодларининг сиғинишлари ва тотемизмдан келиб чиққан. Кучли буқа ва серпушт қўйнинг шохи ёвуз кучлардан асровчи хусусиятга ега  деб ҳисобланган ва “ой буқаси” ва “қуёш қўйи” рамзлари сифатида кўрилган.  Бошқа турдаги қорақалпоқ заргарлик буюмлари, қал’а девори (бошпана рамзи) ва гуллаган учбарг бутаси (Умай рамзи -ҳомиладор аёль ва болалар ҳимоячиси) тасвирларини ўзида акс еттирган еди. Заргарлик буюмининг марказида тумор-ковак ғилоф бўлиб, унинг ичида қадимдан “ёвузлик кучларидан асровчи” игна сақланган. Ҳудудга Ислом дини кириб келганидан сўнг, игнанинг ўрнини қоғозда ёзилган дуо егаллади. Хайкель келин сепининг асосий заргарлик буюми ҳисобланган. Уни келин, фарзанд кўришгача бўлган бутун давр давомида тумор қилиб тақиб юрган.

 

Бронза заргарлик безаги аншик (она) –қадимги унумдорлик маъбудаси рамзи еди. Уни она бўлиша тайёрланаётдан аёлга ёвуз кўзлардан асровчи тумор сифатида тўй куни беришган. Безак схема тарзда аёль қомати ва унинг қорнини тасвирлаган. Бундан ташқари, аншик, қадимий тотемларни- қарама-қарши турган қуш ёки қўй, бўри бошини тасвирлаган. Улар аёлнинг фарзанд кўриш кучларини куну тун ҳимоя қилишган. Ушбу безакда қадимий икки дунё:инсонлар дунёси ва руҳлар дунёсининг ўзаро тас’ири сақланиб қолган еди.

 

Қадимда турмушга чиққан қорақалпоқ аёлларни олтин  ёки кумуш аребек деб номланган бурун узугини тақиб юришган. Шунга ўхшаш бурун узуклари туркманлар, ўзбек-қипчоқлари, араблар ва бошқаларда учраган.

 

Қорақалпоқ аёллари қўль билагузуклари қаторида: релйеф безакли оғир қуйма билагузук (куйма-билезик), ҳамда, “илон изи” нақшли ва икки-уч қатор сердоликли катта билагузук (хасил-тасли-билегизик)лар  алоҳида ажралиб турган. Билагузукнинг учи, йиртқич ҳайвонларнинг тишлари ва панжасини еслатади.