22.12.2024, Якшанба

Беруний бозоридаги жанжал нимадан келиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида содир этилган безорилик жинояти бўйича маълумот тарқалган эди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 16 декабрь куни Беруний тумани, Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинида доимий истиқомат қилувчи фуқаро М.В. ҳамда унинг уйи олдига ноқонуний равишда дўкон қуриб олган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаро С.Д ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Натижада фуқаро М.В.га тан жароҳати етказган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизматининг ЎзА мухбирига маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 30 декабрь куни Беруний тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.


Олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши 2021 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” бандига қайта квалификация қилиниб, ҳозирда жиноят иши бўйича процесс иштирокчилари билан боғлиқ барча тергов ва процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жанжалда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилади. Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА