22.12.2024, Якшанба

Пиёдалар ўтувчи кўприк жорий йил апрел ойида фойдаланишга топширилади

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги 4р176 “Нукус ш – Чимбой ш – Тахтакўпир” автомобиль йўлининг 4,5 кмда жойлашган пиёдалар ўтувчи кўприкнинг буюртмачи хизмати “Умум фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК бўлиб, бош пудратчи корхона Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси, суб пудрат ташкилоти Қорақалпоғистон кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси этиб белгиланган. Пиёдалар ўтувчи кўприкнинг қурилиш ишлари2020 йилнинг март ойида бошланган бўлиб, темир-бетон қозиғи (свай), сарров (насадка), темир-бетон зинапоя (лесница) ва темир-бетон балкаларини ўрнатиш ишлари Қорақалпоғистон КФУК томонидан амалга оширилган бўлса, кўприк панжаралари (перилла) ва Архитектуравий дизайндаги метал конструкцияли тепа бостирмаси  “Алмазбек метал строй” МЧЖ томонидан ўрнатилмоқда.



Пиёдалар ўтувчи кўприкнинг қурилиш ишларининг кечикиш сабаблари, лойиҳа-смета хужжатлари 2014 йили “Бош кўприк лойиҳа” МЧЖ томонидан амалга оширилганлиги, бугунги кун талабига мос келмаганлиги сабабли, лойиҳани янгича, замонавий кўринишга келтириш мақсадида, бугунги кунда “Архангел Груп” МЧЖ томонидан бу лойиҳани бутунлай янги, зоманавий, бугунги кун талабига мос қилиб, Архитектуравий куринишда лойиҳаланди. Ушбу лойиҳа-смета хужжатларига ўзгартиришлар киритилганлиги сабабли, қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилган.



Хозирги кунда кўприкда пиёдалар хавсизлигини таъминлаш мақсадида, кўприкга чиқиш йўллари темир тўсиқлар билан бекитилганлиги хамда кўприк атирофини ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз. Шунингдек кўприк жорий йилнинг апрел ойида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда ҚР автомобиль  йўллари ҳудудий бош бошқармасы бошлиғи А.Гобенов Вазирлар Кенгашида бўлиб ўтган давра сухбатида маълум қилди.

 

ҚР Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати