Қорақалпоғистон
Республикасида «Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш
лойиҳаси» доирасидаги дастлабки ишлар 2019 - йилда Бустон канали қурилишидан
бошланган эди. Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – аҳоли ва қишлоқ
хўжалигининг сувга бўлган эҳтиёжини қаноатландиришга қаратилган.
Лойиҳа бўйича 20 та
темир бетон йўл кўприкларини қуришрежалаштирилган. Шундан Элликқалъа тумани
ҳудудидан 5 та янги автокўприклар қурилади. Ҳозирги вақтда “Тоза боғ” овул
фуқаролар йиғини ҳудудида “Бустон – Сарабий” автойўлига Бустон
канали билан кесишган жойида автомобиль йўли кўприги қурилиши
ишлари олиб борилмоқда. Автокўприкнинг умумий қиймати 4 млрд. 200
млн сум кўприк йўлининг , умумий узунлиги 70 метр.
Мазкур кўприк жорий
йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Қурилиш ишлари
"TO'PALANG HPD HOLDING" маъсулияти чекланган жамияти томонидан амалга
оширмоқда.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.