Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
вазирлигининг мажлислар залида «Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ томонидан 2020
йилда амалга оширилган ишлар шунингдек, ичимлик сувига 2021 йилнинг 21 январидан
бошлаб белгиланадиган янги нарх бўйича келиб чиқаётган саволлар бўйича матбуот
анжумани ташкиллаштирилди.
Унда «Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ раҳбари, тегишлиги бўйича
масъуллар билан бирга журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар томонидан берилган
саволларга соҳа вакиллари атрофлича жавоб берди. Шунингдек аниқ тушунчага эга
бўлишлари учун тоза ичимлик сувининг фойдаланиш учун яроқли ҳолга келгунига
қадар давом этадиган жараён видеолавҳалар орқали наммоийш этилди.
ҚР Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати