Ҳозирги
кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар
мамлакатимизнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва
халқимиз тинчлигини янада ишончли ҳимоясини таъминлаш имконини бермоқда.
Миллий
армия жамиятимизнинг ажралмас қисмига ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий
хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини
мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга
хизмат қилувчи етакчи институтга айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил
этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимочилари куни муносабати билан бугун
14-январь куни Нукус шаҳридаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбарлар
қўйилиб ҳурмат бажо келтирилди.
Тадбир давомида Шимоли-ғарбий ҳарбий
округи, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ходимлари тантанали маршга саф
тортди.
Бундан кейин
Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «Ким
Ватанга содиқ бўлса мендурман ўша» шиори остидаги концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбир
давомида ҳарбийлар учун байрам дастурхони ёзилди ва эсдалик совғалар топширилди.
ҚР Вазирлар
Кенгаши Матбуот хизмати