Ўтказилган семинарга Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси бошлиғи М.Камалов, тегишли Вазирликлар, барча туман ҳокимлари,
Республика идоралари ва бошқарма бошлиқлари, кластер корхоналари ва фермер
хўжаликлари бошлиқлари қатнашди.
Семинар кун тартибида:
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги «Қишлоқ
хўжалигида сув тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4919-сонли қарори ижросини таъминлаш
– экин майдонларини лазер ускунаси кўмагида ерларини текислаш
– сув тежовчи технологиялари, томчилатиб, ёмғирлатиб ва дискрет суғориш
технологиялари билан танишиш, экин майдонларида шўр ювишга тайёрлаш
– янгидан ташкил этиладиган узум ва интенсив боғ кўчатлари экиладиган ер
майдонларини тайёрлаш
– аҳоли хонадонларида иссиқхона ҳамда интенсив усулда балиқ етиштиришни ташкил
этиш
– Қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини таъмирлаш, ҳар бирини кўрикдан
ўтказиш ва мавсумга тайёрлаш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда асосий эътибор экин майдонларида сувни тежовчи технологияларини
ташкил этилиши ва бу йилга томчилатиб суғориладиган майдонларни 28 минг
гектарга етказилиши ҳақида айтиб ўтилди. Шу билан бирга мазкур ўтказилган
семинар ҳар бир туманда ташкиллаштирилиши ҳақида топшириқлар берилди.
Тахиатош тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.