Ўтган
2020 йил, яъни пандемия даврида Қорақалпоғистон Республикасида ёрдамга муҳтож,
кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳар қачонгидан ҳам
кўпроқ эътибор қаратилди. Эҳтиёжманд оилаларнинг 23 та эски уйлари
бузилиб, янгидан қурилди, 60 га яқини таъмирланди ва 70 тадан ортиқ асосан
ёрдамга муҳтож аёлларга берилаётган уйларнинг бошланғич бадал пуллари тўлаб
берилди.
Нукус
шаҳридаги 5 та оиланинг эски тураржойлари бузилиб, янги уй қуриб берилди
ва 4 та оиланинг уйлари таъмирланди.
Тахитош
туманида 3 та хонадон қайта қурилди, 3 таси таъмирланди.
Бўзатов
туманида 6 та оиланинг уйлари қайта таъмирланди. Шунингдек, туман марказидан 4
қаватли арзонлаштирилган уйларнинг 10 хонадони ёрдамга муҳтож аёлларга
ажратилиб, уйларнинг бошланғич бадал тўлови Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш
жамоат фонди томонидан тўлаб берилди.
Нукус
туманида 10 нафар эҳтиёжман оилаларга тураржойнинг дастлабки тўловлари ҳомийлар
томонидан тўлаб берилган бўлса, 7 та уй таъмирлаб берилди.
Беруний
туманида 10 нафар хотин-қизларга бериладиган уйжойнинг дастлабки тўлови қоплаб
берилган бўлса, бир фуқарога янги уй қуриб берилди.
Тўрткўл
туманида икки оилага янги тураржой қуриб берилган ва бир оиланинг уйи
таъмирланган. Қонилкўл туманида 3 фуқаронинг уйи янгидан қурилди, 11 оиланинг
хонадонлари таъмирланди.
Тахтакўпир
туманида 6 нафар оилага янги уйжой қуриб берилди, 8 нафар оиланинг хонадонлари
таъмирлаб берилди.
Мўйноқ
туманида 50 нафар фуқарога арзонлаштирилган кўп қаватли уйларнинг бошланғич
тўловлари тўлаб берилган бўлса, 18 та хонадонда таъмирлаш ишлари амалга
оширилди. Шунингдек, 5 нафар оилага янги уйлар қуриб берилди.
Бу
каби хайрли ишлар Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида амалга
оширилди.
Ғ.Отажонов