Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси балансидаги 4Р-176 "Нукус ш.-Чимбой ш.-Тахтакўпир ш." автомобиль йўлининг 4,5 км да ер усти пиёдалар ўтиш ўтказгичи қурилиши белгиланган. Буюртмачи этиб Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли “Умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК белгиланган. Объект умумий қиймати 2 244,0 млн.сўмни ташкил қилади. Ҳозирги кунда 741,0 млн.сўмлик иш хажми бажарилди. Кўприкни 2021 йил 6-ойлик якуни билан фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси маълум қилди.
ҚР Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати