22.12.2024, Якшанба

Электр энергияси қачон автоматик тарзда қайта уланиши тўғрисида вазирлик жавоб берди

Хабар берилишича (http://minenergy.uz/ru/news/view/1015), АСКУЭ тизими истеъмолчиларнинг 100 фоизини қамраганидан сўнг тўлиқ тартибда ишлай бошлайди. Бугунги кунгача 72% истеъмолчиларга ушбу турдаги ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ушбу тизимга тўлиқ уланиш 2021 йил апрелигача режалаштирилган. (http://minenergy.uz/ru/news/view/1015)

 

«Айни пайтда электр истеъмоли бўйича қарз тўлангач, унинг таъминотини „қўлда“ қайта тиклашга тўғри келмоқда. Бироқ, АСКУЭ тизимига тўлиқ ишлашини узоқ кутишга тўғри келмайди, чунки ҳозирда 5 млн 307 минг 346 истеъмолчи замонавий ҳисоблагичлар билан таъминланган», — дея жавоб берди Энергетика вазирлиги.

 

Вазирликнинг маълум қилишича, ушбу ҳисоблагичларга эга 2,9 млн (54%) истеъмолчи биллинг тизимига уланган, яъни тўлов амалга оширилгандан сўнг автоматик тарзда электр энергиясини қабул қилиш ишга тушади.