22.12.2024, Якшанба

Электр энергиясы муаммоси ечим топди

Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган қуввати 6300 кВа бўлган трансформатор пункти 10000 кВа қувватли трансформаторга алмаштирилди.

 Бу билан Дўстлик маҳалласи аҳолиси, шунингдек, ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналарини  ҳамда тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминлаш борасидаги муаммо бартараф этилиб, электр энергияси таъминотида узилишларга чек қўйилди. 


Амударё тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати