2020 йилнинг 24 ноябръ куни эрталаб соат 07:30 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Лалмикор” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 69 ёшли фуқаро уй қудуғидан сув олиб чиқмоқчи бўлиб, эҳтиётсизлиқ оқибатида қудуқ ичига тушиб кетган.
Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан катта лейтенант Баҳодир Норбобоев бошчилигидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси қутқарув гуруҳи етиб борган.
Қудуқнинг чуқурлиги 19 метрни ташкил этади.
Қутқарувчи Шодиёр Ҳайдаров махсус арқон ёрдамида қудуққа тушиб, кекса аёлни хавфсиз ҳолда олиб чиқган. У дарҳол касалхонага юборилди.
Яхшиямки, жабрланувчи жиддий жароҳат олмаган. Шифокорлар унинг ҳолатини ижобий, деб баҳоламоқда.