22.12.2024, Якшанба

“Ўзбекистон” шоҳ кўчаси бўйидаги 39 та кўп қаватли уйлар таъмирланади


Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасидаги мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш борасидаги кўрсатмасига асосан Нукус шаҳри ва барча туманларга тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда банклар бириктирилди. Ҳозирги кунда бириктирилган вазирлик ва банклар билан биргаликда ишлар бошлаб юборилди.

 

 Масалан, Нукус шаҳрига Тошкент шаҳар ҳокими ва “Асака” акциядорлик тижорат банки бириктирилиб, лойиҳалар тақдимоти ишлаб чиқилди. Бу  “Ўзбекистон” шоҳ кўчаси бўйидаги 39 та кўп қаватли уйларни замонавий талаблар асосида таъмирлаш, 3,7 км. узунликдаги кўчалар бўйлаб пиёдалар ва велосипед йўлакчаларини ташкил этиш каби лойиҳаларини ўзи ичига олади.  

 

Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан  ривожланиш даражаси паст бўлган Тахтакўпир, Бўзатов, Шўманой туманларида жами 409 млрд. сўмлик, қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

 

ҚР Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати