22.12.2024, Якшанба

Мўйноқ тиббиёт соҳаси бўйича етакчи ўринга чиқади

Қорақолпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбонов: « – Тиббиёт соҳаси бўйича Мўйноқ етакчи ўринга чиқади!»

Бугун Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмасининг кўб тармоқли оилавий поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг очилиш тантанасига туман ҳокими Е.Еденбаев иштирок этиб, тиббиёт соҳаси ходимларини яна бир марта байрам билан табриклаб ўтди. Шунинг билан бирга шу йилнинг 6-ноябр куни  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари муҳокома этилганлиги алоҳида эътироф этди.

Тадбирга туман аҳолиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари  A.Инаятов, Қорақолпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбонов ва Қорақолпоғистон Тиббиёт институтининг ректори О.Aтаниязовалар иштирок этди. Улар ўз сўзида туман аҳолисини янгилик билан самимий қутлаб, тиббиёт ходимлари учун яна бир қатор янгиликлар бор эканлиги таъкидлаб ўтдилар.

Яни бугундан бошлаб Қорақолпоғистон Тиббиёт институтининг битирувчи курс талабаларига амалёт дарслари Мўйноқда ўтилади. Уларни оила шифокори этиб таёрлаш мақсадида Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмасининг тажрибали шифокорларига бириктирилади. Ёш кадрларни турар жой билан таъминлаш чоралари кўрилади. Талабаларнинг назарий  билим олишини узулишга тушмаслиги учун онлайн дарслар ташкиллаштирилади. Янги поликлиниканинг 24 соат давомида фаолият олиб бориш тизими яратилади.

Тиббиёт соҳасидаги бугунги янгилар туман аҳолисини қувонтириб, тадбир сўнгида иштирокчилар қули гул қурилишчиларимиз бунёд этган янги бинонинг қулиши, фуқоралар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Мўйноқ туман ҳокимлиги Матбуот хизмати