22.12.2024, Якшанба

Оролга ҳаёт бағишла

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Оролга ҳаёт бағишла» мавзусидаги халқаро онлайн-конференция бошланди.




Анжуманнинг мақсади Орол денгизи фожиаси тўғрисида хабардорликни глобал миқёсда оширишдан иборат. Тадбирда халқаро ташкилотлар вакиллари, экологлар, олимлар, инфлюенсер ва блогерлар иштирок этмоқда.


 Конференцияда экологик фожианинг салбий оқибатларини юмшатишнинг қўшимча чора-тадбирлари сифатида маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш нуқтаи назаридан минтақада ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича хориж тажрибасини жорий этиш истиқболлари, атроф-муҳитни қайта тиклаш бўйича инновацион воситалар ва механизмлар, Оролбўйида соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ҳал этишнинг устувор масалалари муҳокама қилинади.