Қорақалпоғистон
Республикаси Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини
мувофиқлаштириш бўйича тезкор штаби ҳузурида “CALL CENTER” – тиббий маслаҳат
маркази ўз фаолиятини бошлади.
“CALL CENTER” – тиббий маслаҳат маркази ҳар куни 24
соат давомида Қорақалпоғистон Республикаси
аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик
ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур
маслаҳат ҳамда ахборот бериш бўйича туну кун узлуксиз фаолият олиб боради.
Марказга Нукус шаҳридаги Республика
даволаш-профилактик муассасаларининг олий малакали шифокорлари жалб қилинган.
Ҳурмали фуқаролар!
Маслаҳат
маркази ҳар куни Сизнинг хизматингизда.
Ўзингизни ва ўзгаларни асранг!
👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi