22.12.2024, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги марказлашган ичимлик суви тармоқлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларига ичимлик сувини махсус техникаларда етказиб беришнинг ягона тарифларини тасдиқлаш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда; 2017 й., 9-сон, 131-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/252/0995-сон, 04.05.2018 й., 09/18/321/1154-сон, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон, 23.11.2018 й., 09/18/950/2216-сон; 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон) қарорига асосланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти мавжуд бўлмаган аҳоли пунктлари ва ижтимоий соҳа объектларининг жойлашиш масофасидан қатъий назар ичимлик сувини махсус техникаларда етказиб беришнинг ягона тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари “Қорақалпоқ сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти (А.Қудайназаров) билан биргаликда белгиланган тартибда ичимлик сувни локал сув таъминоти тизимларидан махсус автотранспорт билан етказиб бериш тартибини, аниқ муддатларини, миқдорларини, етказиб бериш пунктларини белгилаш (тасдиқлаш), ҳар бир пунктга махсус автотранспорт ёрдамида ичимлик сувни етказиб берувчи масъул ташкилотни белгилаш бўйича зарур ҳужжатларни тасдиқласинлар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (А.Досназаров), “Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ (А.Қудайназаров), Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти мавжуд бўлмаган ва олис масофада жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда ижтимоий объектларга махсус автотранспортларда сув ҳажмларини белгиланган тартибда тасдиқланган графиклар ва иловадаги ягона тарифлар асосида етказилиб берилишини ташкил этсинлар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил  20 октябрдаги 310-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. «Қорақалпоғистон» телерадиокомпаниясига (Б.Ельманов), Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига (А.Бекмуратов) марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти мавжуд бўлмаган аҳоли пунктлари ва ижтимоий соҳа объектларининг жойлашиш масофасидан қатъий назар ичимлик сувини махсус техникаларда етказиб беришнинг ягона тарифлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ж. Ембергеновга юклатилсин.


188-сонли

06.07.2020 й.

 

 

   Қорақалпоғистон Республикаси

    Вазирлар Кенгашининг Раиси                                                 ҚСариев

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 6 июль

188-сонли қарорига

ИЛОВА

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти мавжуд бўлмаган аҳоли пунктлари

ва ижтимоий соҳа объектларининг жойлашиш масофасидан

қатъий назар ичимлик сувини махсус техникаларда етказиб

беришнинг ягона тарифлари

 

 

Ҳудудлар

Ҳудудлар бўйича ўртача тарифлар

(ҚҚСсиз)

улгуржи истеъмолчиларга (бюджет ва бошқалар)

(сўм/м3)

аҳолига

(сўм/литр)

1

2

3

Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудлари

бўйича

34350

32