22.12.2024, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди


А.К.Хамраевни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори


 

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 85-моддаси 7-бандига, “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси 10-бандига  мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиуми

 

                        ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1.  Хамраев Атаджан Каримович Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинлансин.

 

2.  Мазкур қарор тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессиясига тақдим этилсин.

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгесининг Раиси                М.Ерниязов