21.12.2024, Шанба

2017 йил 1-ярим йиллигидаги фаолияти якунлари ҳамда 12-13 июль кунлари оилаларда ижтимоий маънавий муҳитни ўрганиш бўйича Хўжайли туманидаги Жамоатчилик назорат гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар

КИРИШ СЎЗИ

Ассалому алейкум, Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович раҳбарлигида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилмоқда, ҳар бир йўналишдаги ишлар параллел равишда изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Шу пайтгача ҳар биримиз ўз йўналишимиз бўйича ишладик, ишлаш жараёнида ҳам фақатгина фаоллар билан, уюшган аҳоли вакиллари билан чекланиб қолдик, аксарият ҳолларда ҳамкорлигимиз фақат республика даражасида яхши бўлиб, қуйи бўғинга тушган сари тарқоқлик кучайиб борганлигини жойларга чиққанимизда гувоҳи бўлдик.

Шу боис, Муҳтарам Президентимиз Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ўтказилган йиғилишлар да жамоат  ташкилотлари “кўприк” вазифасини бажара олмаётганлиги, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан самарали ишламаётганлиги, натижада бу борадаги салбий кўрсаткичлар ҳамон юқорилигича сақланиб қолаётганлиги бўйича ўзларининг танқидий фикрларини билдириб ўтдилар.

Мазкур танқидларидан кейин ҳар бир жамоат ташкилоти ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқди, оилаларга кириб ишлаш бўйича тизим йўлга қўйилди.

Жамоат ташкилотлари, тегишли идоралар ваиклларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида республика бўйича 402 та маҳаллалардаги 298 мингдан зиёд хонадонга кирилди, 800 минга яқин аҳоли вакиллари билан суҳбат ўтказилди.

Аниқланган 179269 та муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланди (27.02.2017й.)

Аниқланган муаммоларнинг 175805 таси шаҳар, туман даражасида, 3464 таси Қорақалпоғистон Республикаси даражасида, 237 таси Ўзбекистон Республикаси даражасида ҳал этиладиган муаммолардир.

Шундан, ҳисобот кунигача 105713 та муаммо ўз ечимини топган (13647 таси жойида бартараф этилган).

Ҳал этилган муаммоларни таҳлил қиладиган бўлсак, 16679 таси иқтисодий йўналишда (шундан, бандлик, ишсизлик, меҳнат миграцияси бўйича 8273 та, иш ҳақи ва пенсиянинг кечикиши 2408 та, кредит олишдаги муаммолар 4332 та, бошқалар 1666 та), ижтимоий-маънавий муҳит йўналишида 2123 та, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти йўналишида 5623 та, таълим йўналишида 2758 та, соғлиқни сақлаш йўналишида 3094 та (шундан тиббиёт муассасасидаги шарт-шароитлар 1066 та, тиббий хизмат сифати бўйича 492 та, даволанишга эҳтиёжи бор фуқароларга кўрсатилган тиббий хизмат 542 та, бошқалар 994 та), хизмат кўрсатиш соҳалари йўналишида 75446 та (шундан, табиий газ масаласида 24513 та, электр энергияси масаласида 14217 та, ичимлик суви масаласида 14832 та, йўллар масаласида 8772 та, транспорт масаласида 6646 та, коммунал тўламлар масаласида 514 та, бошқалар 4952 та) муаммолар ўз ечимини топган.

Ишчи гуруҳлар аралашуви билан 311 дан ортиқ оилавий ажримларнинг олди олинди, аҳоли эътирозига сабаб бўлган 6 та фоҳишахона фаолиятига чек қўйилди.

Шунингдек, ўқувчилар давоматини тўлиқ таъминлаш бўйича кўрилган чоралар натижасида 211 нафар коллеж ўқувчилари дарсга қайтарилди.

Мазкур тизим босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилди ва  янги тизим асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси бошчилигида жамоатчилик назорати гуруҳи ташкил этилди.

Тизимнинг жорий этилиши –маҳалла фаоллари тегишли идоралар билан биргаликда аҳолининг муаммоларини ҳал этиш йўлларини аниқ белгилаб олишига, ўзи ҳал қила олмайдиган муаммоларни туман ҳокимлигига чиқаришга ҳамда ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун барча мутасадди раҳбарлар масъулияти оширилишига имконият яратди.

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тегишли вазирлик ва идоралар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ишланган 2017 йил “Бандлик” дастури бўйича  аёллар учун 2017 йил 6 ойи давомида хотин-қизлар учун 7048 янги иш ўринларини ташкил этилиб,  режа 109,0 фоизга бажарилган.

Белгиланган режа барча туман ва шаҳарларда тўлиқ бажарилишига эришилди.

Ишсиз хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Хотин-қизлар қўмиталари томонидан маҳалла маслаҳатчилари билан биргаликда жойларда ишсиз аёллар рўйхатлари шакллантирилиб, ҳар ойда янгиланиб борилмоқда.

Фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил 6 ойи давомида Хотин-қизлар қўмиталари ҳамкорлигида 58 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил қилинди. Ярмаркаларга корхона ва ташкилотлардан 6715 бўш иш ўринлари таклиф этилди. Ушбу ярмаркаларга 1375 ишсиз аёллар жалб этилиб, шундан 447 ишсиз аёлларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилиб, 928 нафар хотин-қизларга меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатлар берилди.

2017 йил 6 ойи давомида шаҳар, туманлардаги бандликка кўмаклашувчи марказларига жами 3862 нафар хотин-қизлар иш қидириб, мурожаат қилган бўлса 3384 нафари ишга жойлаштирилди.

2016-2017 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини жами 24332 нафар ўқувчи битириб чиқиши кутилаётган бўлса, шундан 11828 нафари қизлар бўлиб, жорий йилнинг 1 июл ҳолатига 1080 нафарини ишга жойлашди, 11 нафари Олий таълимга ўқишга кирган.

 

Ҳурматли, йиғилиш иштирокчилари,

Асосий устивор йўналишлардан бири бўлган аҳоли репродуктив саломатлигини яхшилаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш буйичатиббий ёрдам сифатини ошириш мақсадида  2017 йил 6ой давомида 490700 нафар туғиш ёшидаги аёллардан 82,8%  тизимли профилактик тиббий кўрикдан жадвал асосида ўтказилган.  Кўрик натийжасида 59,3% аёлда ЭГК аниқланганиб,шундан 62,9% стационар ва амбулатория шароитларида соғломлаштирилди.37,1%  соғломлаштириш жараёнида.

“Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2014 йил 24 октябрдаги 381-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 6 ойи давомида 6817 никох кайд этилиб, шундан 10943 шахс тиббий кўрикдан ўтказилган. Улардан 32 нафарида  рухий касаллик, 29 тасида сил касаллиги, 9 тасида тери-таносил касаллиги, 3 тасида ОИТС касаллиги, гиёхванд 1 жами 74 та касаллик   аникланганва бу шаҳсларда тегишли муассасаларда соғломлаштириш ишлар олиб борилмоқда.

2017 йил 6 ой давомида тирик туғилганлари сони16497 ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (2016й 17699)1202 га камайган. Бироқ,  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Нукус тумани 73га  ошган.

2017 йил 6 ой давомида  эрта  15-16 ёшда ўсмирлар орасида туғруқларжорий йилда Нукус туманидан 1-та холат хисобга олиниб, ўтган йилга нисбатан 2-та ҳолатга камайган.

17 ёшда туғруқлар жорий йилда 1-та холат Нукус шахрида ҳисобга олинди, ўтган йилга нисбатан 1 ҳолатга кўпайган.

35-44 ёшдаги  туғруқлар 563дан 559 га (-4) камайган. Лекин, Нукус шаҳри 16га, Қўнғирот тумани 2га, Қонликўл ва Беруний туманлари 1 ҳолатга ошган

45 ва ундан юқори ёшдаги аёллар орасида туғруқлар ҳисобга олинмаган.

Туғруқлар тартиби бўйича ўтган йилга нисбатан:

         Бешинчи туғруқлар 33дан 31 га камайган.  Жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  Нукус шаҳрида 6-га, Мўйноқ тумани 2 га ошган.

Туғруқлар орасидаги муддатлар  бўйича:

Бир йилгача бўлган муддат оралиғида туғруқлар жорий йилда ва ўтган йили хисобга олинмаган.

Икки йилгача муддат билан туққанлар 487 дан 478 гакамайган. Лекин ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Амударё тумани 15 га, Тўрткўл тумани 9 га, Элликқалъа тумани 6 га ва Қўнғирот тумани 4 гаошган.

Республикада 2017-йилнинг 6-ой давомида 19774 ҳомиладор хисобга олиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1331 холатга камайган. Фақат Нукус шахрида 52 холатга ошган.

Тўртинчи ҳомиладорлик 6-ой давомида 791 холатни ташкил этиб,  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8-холатга камайган. Лекин, Хўжайли тумани 16га, Тахтакўпир тумани 7га, Нукус тумани 4га ошган.

Бешинчи ҳомиладорлик 17-холатни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 та ҳолатга камайган. Лекин, Хўжайли, Мўйноқ ва Беруний туманлари 1та холатдан ошган.

Туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш, туғруқлар орасидаги оптимал интервалларни яратиш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида барча бирламчи ДПМлар контацептив воситалари билан таъминланган бўлиб,  6-ой давомида 21348нафар аёл  БИВ билан, 7365 та ОК, 7888 та ИК  билан қамралиб, 545 нафар  ТЁА га ихтиёрий жаррохлик стерелизацияси ишланган.

Оналар ўлими6 ой давомида2 та холат хисобга олинди, ўтган йилга нисбатан2 ҳолатга камайган.

Оналар ўлими ҳолати 100 минг тирик туғилганларга нисбатан интенсив кўрсаткичи 22,6 дан 12,1промиллега камайган. 

Ҳомиладорликнинг эрта даврларида акушерлик патология ва ҳомилада туғма нуқсонларни аниқлаш мақсадида туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ҳомиладорликнинг I-чиуч ойлигида 6-ой  давомида 15860нафар ҳомиладорларни оммавий ультратовуш текширувидан ўтказилган. Улардан 391 нафарида ҳомила ривожлонишида нуқсонлар аниқланган ва ҳомиладорлик тўхтатилиб туғма нуқсонлар билан туғилиши олди олинган. Хавфли гуруҳга ажратилган ҳомиладор аёлларни ўз вақтида  скрининг марказига юборилиши,болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш юзасидан туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқланишни тўлақонли олиб бориш мақсадида скрининг марказида 2017 йил 6 ой давомида12759ҳомиладор УТТ дан ўтказилиб, 103-нафарида ҳомила ривожланишида нуқсонлар аниқланган ва ҳомиладорлик тўхтатилган

Ҳурматли мажлис иштирокчилари,

Оилалардаги маънавий муҳитни яхшилаш борасида қатор ишлани амалга ошираётган бўлсакда, бу ишлар ўз натижасини бераяпти деб айта олмаймиз, буни айрим кўрсаткичлар мисолида яққол кўриш мумкин.

Масалан, 2017 йил 1 июл  ҳолатига хотин-қизларнинг ўз жонига қасд-суиқасд қилиш ҳолатлари таҳлил қилинганда, 62 та ҳолатда хотин-қизлар ўз жонига қасд қилиш содир бўлиб, бу ҳолат ўтган йилнинг 6 ойига солиштирганда -5 га камайган.

Лекин бу кўрсаткич Беруний туманида +10 га, Кегейли туманида +4 га, Хўжайли туманида +2 га, Нукус ва Тахаткўпир туманларида +1 га кўпайган.

Фоҳишалар бўйича (131 модда):

2017 йилнинг 6 ойи давомида 25  та фоҳишабозлик ҳолати аниқланиб (Нукус шаҳрида 13 та, Чимбой туманида 9 та, Тахтакўпир, Тўрткўл ва Хўжайли туманларида 1 та), ўтган йилнинг 6 ойига солиштирганда -9 га камайган. (2016 йилнинг 6 ойида Нукус шаҳрида 19 та, Амударё, Кегейли туманларида 3 та, Беруний, Қанликўл, Тўрткўл, Хўжайли туманларида 2 та, Чимбой туманида 1 тадан).

Ажримлар ҳолати бўйича:

2017 йил 6 ойи  давомида Оилавий ажримлар ҳолати 665 та бўлган. Ушбу кўрсаткич 2016 йилнинг 6 ойига нисбатан +116 тага ошган. Ушбу кўрсаткич Қўнғирот туманида +35 тага (29-64), Беруний туманида +25 тага (36-61), Нукус шаҳрида +20 тага (124-144), Тўрткўл туманида +17 тага (65-48), Шўманай туманида +13 тага (8-21), Мўйноқ туманида +10 тага (3-13), Элликқалъа туманида +9 тага (35-41), Нукус (12-18), Чимбой (29-35) туманларида +6 тага, қанликўл туманида +5 тага (10-15), Кегейли туманида +3 тага (30-33) ортган.

Бу борадаги фаолиятини қайта кўриб чиқиб, оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси ва “Маҳалла” фонди томонидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ушбу Дастурда белгиланга тадбирларни номигагина, расмиятчилик учунгина бажармасдан, уни ҳақиқатдан амалиётга жорий эта олсак, бу борадаги кўрсаткичлар камайишига эришган бўлар эдик.

Айниқса, ҳар Чоршанба куни турли сабаблар билан ажрашиш учун судга ариза берган оилаларни маҳаллага чақиртириб, улар билан тушунтириш ишларини олиб боришни йўлга қўйиш лозим.

Фуқаролар йиғинларидаги Яраштириш комиссиялари таркибига маҳалладаги фидойи, обрўли,бошқаларга таъсир кўрсата оладиган, ўз сўзини ўтказа оладиган фаол ва кекс нуронийларни жалб этиш зарур.

Эрта турмуш ҳолати бўйича:

3 та ҳолатда эрта турмуш ҳолатлари аниқланган.

Улар:

1. Тагабергенова Кундуз 18.02.2000 йили  туғилган, Нукус педагогика коллежи ўқувчиси, 2017 йил 18 январ куни турмушга чиққан.

2. Адилханова Улдай 15.04.1999 йили туғилган, Қўнғирот қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси, 2016 йил февралда турмушга чиққан

3.  Тиркешова Угилнияз-2000 йили 20 май куни туғилган, 2017 йили 2 феврал куни турмушга чиққан, Хўжайли агросанаат коллежи 2-босқич ўқувчиси

 

Ҳурматли мажлис қатнашчилари,

Бугунги кундаги долзарб муаммолардан яна бири – бу жиноятилик, ҳуқуқбузарликдир. Муҳтарам Президентимиз томонидан ички ишлар органлари ходимлари билан ўтказилган йиғилишда бу борадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш борасидаги вазифалар аниқ белгилаб берилган эди.

Шунга асосан, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни – “Ҳуқуқбузарликлар профилактика” куни деб эълон қилиниб, қатор тадбирлар ўтказилмоқда, бу эса ўзининг натижаларини бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йил 6 ойи  якуни бўйича149 нафар хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар сони жами 131 та бўлган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан -67 тага камайган. Бу кўрсаткич деярли барча туманларда камайган.

Бу ҳолат ижобий эканлигини эътироф этган ҳолда, келгусида жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш бўйича:

 Ҳар пайшанба – “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар, маҳалла фаоллари билан биргаликда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг сабаблари таҳлил этилиши ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш тадбирлари белгиланиши керак;

Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича “Светафор” методида ишлаш мақсадга мувофиқ яъни Қизил – жиноятга қўл урган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириб, (бир нусхасини ҚР Хотин-қизлар қўмитасига бериш) уларнинг ҳар бирига масъулларни бириктириш ва улар ва оиласи билан ишлаш (индивидуал суҳбатлар, учрашувлар ўтказиш, уларни ишга жойлаштириш, тадбирларга жал қилиш)  бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва ижросини таъминлаш

Сариқ- жиноят кўчасига яқин юрган  хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириб,(бир нусхасини ҚР Хотин-қизлар қўмитасига бериш) уларнинг ҳар бирига масъулларни бириктириш ва улар ва оиласи билан ишлаш                 (индивидуал суҳбатлар, учрашувлар ўтказиш, уларни ишга жойлаштириш, тадбирларга жал қилиш) бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва ижросини таъминлаш

Яшил- барча хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирларини амалга ошириш

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,

Аёлларимиз орасида ҳам турли диний оқимларга кириб қолиш, уларга кўр-кўрона эргашиш ҳолатлари, афсуски учраб турибди. Бунга асосий сабаб- Ислом динининг асл моҳиятини билмаслик, тушунмаслик ва қилаётган ишининг оқибатларини ўйламасликдир.

Натижада хорижий ҳомийлар томоидан молиялаштириладиган турли гуруғлар, фуқаролар томонидан диний билими етарли бўлмаган, моддий томондан қийналиб колган аҳоли вакиллари ўз томонига оғдириб олиш, уларни тирик манқуратга айлантириш ҳолатлари мавжуд.

Хотин-қизлар ўртасидаги диний вазият  бўйича:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича отинойилар сони жами 27 нафарни ташкил этади, шундан Беруний туманида 7 нафар, Тўрткўл туманида 9 нафар ва Элликқалъа туманида 11 нафар халфалар рўйхатга олинган.Улар ўртасида  мутаассиб диний қарашлар ва хурофотга берилган отинойилар аниқланмади. Рўйхатга олинган отинойилар (халфалар) орасида аёллар ичида диний ҳаёт тарзини тарғиб қилиш ёки “ҳужралар” ташкил қилиш каби салбий ҳолатлар кузатилмади.

Қорақалпоғистон Республикасида ДЭОга аъзолиги бўйича профилактик ҳисобда турган 3 нафар хотин-қизлар (Нукус шаҳри, Хўжайли, Тахтакўпир туманларида 1 нафардан) бўлиб, улар билан доимий равишда суҳбатлар ташкил этилмоқда.

            ДЭОга гумондор сифатида 7 нафар аёллар рўйхатга олиниб, улар Тўрткўл туманидан 7 нафар, Хўжайли туманидан 3 нафар, Амударё туманидан 2 нафар, Нукус  шаҳри, Беруний,Кегейли, Тахтакўпир ва Элликқалъа туманларидан 1 нафардан аёллар жами 16 нафар аёллар рўйхатга олинган.

Бугун аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида интернет орқали турли ёт оқимларга кириб қолиш ҳолатлари кўпи учрамоқда, шу боис бу борадаги профилактик тадбирларни кучайтириш керак.