21.12.2024, Шанба

С.Хожаметовнинг - 2017 йил 3 март кунги “балиқчилик тармоғини ривожлантириш ҳамда балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш” тўғрисида

Кейинги йилларда республикада озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, бозорларни арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари билан тўлдириб бориш ҳамда маҳсулотлар нарх-наволарини барқарорлигини сақлашга қаратилган бир қатор мақсадли дастурлар қабул қилиниб, унинг ижроси самарали таъминланмоқдалигини.

Бунинг натижасида, 2016 йилда 878 гектар сунъий сув ҳавза майдонлари барпо этилиб, 77 та янгидан балиқчилик лойиҳалари ишга туширилди. Соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини молиявий қуллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 10,9 млрд. сўм кредит маблағалари ажратилганлигини.

Лекин, балиқчилик соҳасини ривожлантириш, табиий ва сунъий сув ҳавзалари ҳамда сув омборларидаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар етарлича эмас. Мисол учун, ўтган йилда аҳоли жон бошига атига 2.4 килограммдан (эхтиёжга нисбатан 20 фоиз) балиқ овланган, холос.

Озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳисобига балиқ етиштириш ҳажмларини кескин ошириш ҳамда аҳоли истеъмоли учун ички бозорларга арзон ва сифатли балиқ маҳсулотларини етказиб бериш, интенсив усулда балиқ етиштиришни кўпайтириш бўйича замонавий технологияларни кенг жорий этиш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

 

   Мазкур комиссия томонидан ҳудудимиздаги бўш турган табиий сув ҳавзаларини балиқ овлаш корхоналарига ижарага бериш бўйича доимий танловлар ўтказилиб турилади. Бугунги кунга 46 та кўл танловга қуйилиб, 13 та кўл танлов асосида балиқчилик хўжаликларига ижарага берилди.