22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 443-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги Норуда  фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 443-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  ПФ-5429-сонли Фармонини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги  “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хомашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3479-сонли ҳамда 2018 йил 1 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                   ПҚ-3578-сонли қарорларини бажариш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги “Норуда  фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги  443-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) Норуда  фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига:

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар беришни ушбу қарорга қатъий мувофиқ амалга ошириш;

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан мақсадли фойдаланилиши ва оқилона ўзлаштирилиши юзасидан амалий назорат қилинишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар олиш учун буюртманомалар беришнинг электрон тизимини жорий этиш топширилганлиги;

в) норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияларни олиш учун олдин берилган буюртманомаларни кўриб чиқиш норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияларни беришнинг ушбу қарор билан белгиланган тартибига мувофиқ якунига етказилиши;

ғолиблар олдин ўтказилган очиқ савдоларда аниқланган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лецензияларни бериш ушбу қарорга мувофиқ улар томонидан молиявий таклиф суммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланганидан сўнг белгиланган муддатларда амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;        

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметовга  “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Қорақалпоғистон минтақавий инспекцияси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан тасдиқланган Норуда  фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ  вазифаларни амалга ошириш топширилсин.

4. “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Қорақалпоғистон минтақавий инспекцияси:

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом билан тасдиқланган схемага қатъий мувофиқ амалга ошириш;

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан мақсадли фойдаланилиши ва оқилона ўзлаштирилиши юзасидан амалий назорат қилишни таъминласинлар.

5. “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Қорақалпоғистон минтақавий инспекциясига вазирликлар ва идоралар, туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов зиммасига юклансин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси  

 Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

    Қ.Сариев