22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 436-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 436-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-3578-сонли қарорига мувофиқ ҳамда ер қаърининг геологик ўрганилиши, ундан оқилона фойдаланилиши ва муҳофаза этилишининг тегишли назоратини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил             11 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  436-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси деб аталади)га   икки ҳафта муддатда ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга доир барча архив ҳужжатларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига топшириш белгиланганлиги;

 

в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги ва кейинги йиллар учун Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясини сақлаб туришга молиявий маблағларни назарда тутиш топширилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг юкланган вазифаларга мувофиқ самарали фаолият юритишини таъминлаш топширилганлиги;

д) Вазирликлар ва идораларга ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Қорақалпоғистон минтақавий инспекцияси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом” билан белгиланган вазифаларга мувофиқ ишларни ташкил этишни таъминласин.

4. “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Қорақалпоғистон минтақавий инспекциясига вазирликлар ва идоралар, туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов зиммасига юклансин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси  

 Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

    Қ.Сариев