21.12.2024, Шанба

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-164-сон Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Қ Ў Ш М А  Қ А Р О Р И

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати

ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-164-сон Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ПФ-169-сонли Фармони тасдиқлансин.

2. Ушбу Қўшма қарор дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилсин.

3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси

Спикерининг ўринбосари

 

У. Иноятов

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Раиси

 

 

Т. Норбоева


Тошкент шаҳри,

2022 йил 14 июль