Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018
йил 13 июндаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш
ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 451-сонли қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3652-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 13 июндаги 451-сонли қарори ижросини таъминлашмақсадида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашиқарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарор билан:
а) Мазкур қарор иловасида белгиланган ҳомий тошкилотларнинг (кейинги
ўринларда ҳомий ташкилотлар деб аталади) Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси
ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолиятини
қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бир марта 500,0 млн сўмдан ҳомийлик
хайрияларини ажратиш ва кейинчалик доимий ҳомийлик хайрия ёрдамини кўрсатиш
тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги;
б) Ҳомий ташкилотлар ва Қорақалпоғистон
Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги
бўлимларига улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш мақсадида қуйидагиларни
назарда тутувчи “Дўстлар клублари”ни ташкил этиш тавсия қилинганлиги:
ҳомий ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик
дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш;
ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари ва ҳомий ташкилотлар
томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирларни “Дўстлар клублари”нинг
йиғилишларида муҳокама қилиш ва истиқболли вазифаларни ҳамкорликда белгилаш;
в) Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг
вилоятлардаги бўлимлари фаолиятиЎзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод”
жамоат фонди (кейинги ўринларда “Ижод”фонди деб аталади) маблағлари ҳисобидан
молиялаштирилиши, бунда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига ажратиладиган ҳомийлик
хайриялари “Ижод” фонди томонидан ажратилаётган мақсадли маблағлар ўрнига
сарфланишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилганлиги;
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг
вилоятлардаги бўлимлари раҳбарлари ҳомийлик ҳайрияларидан тушадиган маблағлар мақсадли сарфланишига
шахсан жавобгар эканлиги;
“Ижод” фондининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳудудий
бўлимлари тузилганлиги;
“Ижод” фондининг ҳудудий бўлимлари Васийлик кенгашларигаҚорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоятлар ҳокимлари раис, ҳудудий
университет ва институтлар ректорлари раис ўринбосарлари сифатида
бириктирилганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги;
д) “Ижод” фондининг ҳудудий бўлимларини молиялаштириш манбалари этиб
қуйидагилар белгиланганлиги:
“Ижод” фондининг ҳудудий бўлимларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш қисмида-“Ижод”
фондининг маблағлари;
тадбирларни молиялаштириш қисмида - Қорақалпоғистон Республикаси
республика бюджетининг ва вилоятлар вилоят бюджетларининг захира жамғармалари,
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетлар ижроси давомида шаклланган
қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа
манбалар;
е) “Ижод” фондининг ҳудудий бўлимлари маблағлари тижорат банклардаги
ҳисоб рақамларда жамланадиганлиги ва Васийлик кенгашларининг қарорларига асосан
қуйидаги тадбирларга йўналтириладиганлиги:
адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган кекса авлодга мансуб Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига аниқ йўналтирилган моддий ёрдам кўрсатиш;
ижодий кўрик-танловларни ташкил этиш, иқтидорли ёш адибларнинг Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари томонидан тавсия
этиладиган ижод намуналарини, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш учун молиявий
ёрдам кўрсатиш;
халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти, асрий анъана ва қадриятлари
тараннум этилган, миллий маънавиятимизнинг мазмун-моҳияти теран бадиий
ифодасини топган мумтоз ва замонавий адабиётимиз муносиб намуналарининг хорижий
тилларга таржима қилинишини ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг тарғиб
этилишини молиялаштириш;
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг
вилоятлардаги бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
ўз ҳудудида яшаётган Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда истеъдодли ва истиқболли ёш ижодкорларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш атоқли ижодкорларга бағишланган экспозициялар
уюштириш;
ижтимоий ва ижодий фаол, кенг китобхонларнинг ишончини қозонган адибларнинг ижодий кечаларини ташкил
этиш ва ўтказиш белгиланганлиги;
ж) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
муассислигида нашр этиладиган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Шарқ
юлдузи” – “Звезда Востока”, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик”, “Амударё” журналлари
таҳририятларининг харажатларини (қоғоз билан таъминлаш, босмахона харажатларини
ҳисобга олган ҳолда), ўз даромадлари
билан қопланмаган қисмига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг
2018 йил параметрлари доирасида “Ижод” фондига 500,0 млн.сўм маблағ ажратилганлиги
маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасига:
ҳомий ташкилотлар ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлимлари
билан ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш мақсадида қуйидагиларни назарда
тутувчи “Дўстлар клублари”ни ташкил этиш тавсия қилинсин:
ҳомий ташкилотлар ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги
бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали
бажарилишини ташкил этиш;
ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ва ҳомий
ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирларни “Дўстлар
клублари”нинг йиғилишларида муҳокама қилиш ва истиқболли вазифаларни
ҳамкорликда белгилаш;
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ижодкорлар ва ҳомий
ташкилотларнинг ходимлари ўртасида ижодий учрашувлар, турли маданий-маърифий
тадбирлар, ижодкорларнинг бадиий асарлари орқали ҳомий ташкилотлар фаолияти
тарғиботини ташкил қилиш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси фаолияти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
ҳузуридаги “Ижод” жамоат фонди (кейинги ўринларда “Ижод”фонди деб аталади)
маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасига
ажратиладиган ҳомийлик хайриялари “Ижод” фонди томонидан ажратилаётган мақсадли
маблағлар ўрнига сарфланишига йўл қўйилмайди;
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбари ҳомийлик ҳайрияларидан тушадиган маблағлар мақсадли сарфланишига
шахсан жавобгардир.
5. “Ижод”
фондининг Қорақалпоғистон бўлимини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар
белгилансин:
“Ижод” фондининг Қорақалпоғистон бўлимини сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш қисмида - “Ижод”
фондининг маблағлари;
тадбирларни молиялаштириш қисмида - Қорақалпоғистон Республикаси
республика бюджетининг захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий
бюджет ижроси давомида шаклланган қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари ва
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Белгилансинки “Ижод” фондининг Қорақалпоғистон бўлими маблағлари
тижорат банклардаги ҳисоб рақамларда жамланадиганлиги ва Васийлик
кенгашларининг қарорларига асосан қуйидаги тадбирларга йўналтирилади:
адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган кекса авлодга мансуб Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига аниқ йўналтирилган моддий ёрдам кўрсатиш;
ижодий кўрик-танловларни ташкил этиш, иқтидорли ёш адибларнинг Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан
тавсия этиладиган ижод намуналарини, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш
учун молиявий ёрдам кўрсатиш;
халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти, асрий анъана ва қадриятлари
тараннум этилган, миллий маънавиятимизнинг мазмун-моҳияти теран бадиий
ифодасини топган мумтоз ва замонавий адабиётимиз муносиб намуналарининг хорижий
тилларга таржима қилинишини ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг тарғиб
этилишини молиялаштириш;
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуда яшаётган Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси аъзолари ҳамда истеъдодли ва истиқболли ёш ижодкорларни ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш атоқли ижодкорларга бағишланган экспозициялар уюштириш;
ижтимоий ва ижодий фаол, кенг китобхонларнинг ишончини қозонган
адибларнинг ижодий кечаларини ташкил этиш.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши ўринбосари М.Жумановга юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев