22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3785-сонли қарори ҳақида


 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ФХДЁ органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатини яхшилаш мақсадида:

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги  “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3785-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

 

а) Қуйидагилар:

биринчи - ваколатли органларда туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш 
ва никоҳдан ажралиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш каби воқеа ҳамда фактларни кенг қамровли қайд этиш йўли билан фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш;

иккинчи - энг муҳим юридик фактларни қайд этмасдан қолдириш оқибатларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга 
ва жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш;

учинчи - ФХДЁ органларининг оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оила ажралишларининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларда фаол иштирок этиш;

тўртинчи - ФХДЁ органлари фаолиятида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини енгиллаштиришга, жумладан, ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига бормасдан хизматлар кўрсатилишига, хизматларнинг сифати ва тезкорлигини оширишга, экстерриториаллик принципи асосида архив маълумотномалари ва ахборотини олиш имкониятини берувчи фуқаролик ҳолати ягона электрон архивини шакллантиришга қаратилган инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш;

бешинчи - фуқаролик ҳолати юридик фактларини аниқлаш ва уларни ўз вақтида қайд этиш борасида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни амалга оширувчи органлар маҳаллий давлат ҳокимияти, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, васийлик ва ҳомийлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик қилиш;

олтинчи - мазкур соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишининг олдини олишга қаратилган идоралараро электрон ҳамкорликни кенгайтириш орқали, жумладан, олис жойлардаги аҳоли пунктларига чиққан ҳолда (“мобиль давлат хизматлари”) давлат хизматлари кўрсатишнинг мақбул 
ва қулай услубларини ишлатиш;

еттинчи - ФХДЁ органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида қулайликни ва шаффофликни таъминлаш, ходимлар томонидан касб этикаси қоидалари ва функционал вазифаларга амал қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини сифатли ва тезкор қайд этиш, давлат божи 
ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ундирилиши устидан назоратнинг янги шаклларини, жумладан, масофавий назоратни жорий этиш;

саккизинчи - аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини оширишни назарда тутган ҳолда давлат божи ставкаларини, герб йиғимларини ва ФХДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизмат тарифларини оптималлаштириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш институтини янада ислоҳ қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари 
ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармонига асосан 2018 йил 1 июлдан бошлаб ФХДЁ органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, “ФХДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш, ФХДЁнинг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасига юклатилган ҳолда, ФХДЁ органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги;

в) Мажбуриятларни мувофиқ тақсимлаш ва жавобгарлик соҳаларига асосан:

туманлар (шахарлар) ҳокимлари ФХДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда - ФХДЕ бўлимлари) фаолияти, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатига ҳак тўлаш 
ва моддий рағбатлантириш устидан умумий раҳбарликни амалга ошириши;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ўринбосарлари - туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари раислари оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот 
ва маърифат бўйича чора-тадбирларни кўришга шахсан масъул ҳисобланиши;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг директори ФХДЁ бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини самарали мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, “ФХДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини техник таъминлаш 
ва юритиш, шунингдек, ФХДЁ архивларига раҳбарлик қилишга масъул ҳисобланиши;

туманлар (шаҳарлар) ФХДЁ бўлимлари мудирлари қайд қилинаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг қонунийлиги учун шахсан масъул ҳисобланиши;

г) Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

д) 2018 йилнинг 1 июлидан:

никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақида келишувни нотариал тасдиқлаганлик;

судлар томонидан оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек, туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилиши бекор қилинганлиги;

е) ФХДЁ органларини, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларини ва фуқаролар йиғинларини қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномалар бланкалари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан таъминлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинганлиги.

ж) 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобварағига герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 40 фоизи, шунингдек, ФХДЁ бўлимлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилиши ва фақат ФХДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлари, ходимларининг узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўлаш ва мартаба даражалари учун қўшимчаларига, шунингдек, уларни моддий рағбатлантиришга (лавозим маошининг ва мукофотларнинг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар) ишлатилиши;

махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;

з) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ФХДЁ органлари билан туғилиш 
ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш, шунингдек туғилиш ва ўлим ҳақида ягона ноёб кодли унификацияланган электрон маълумотнома беришнинг ягона тартибини жорий килиш;

2019 йил 1 январга қадар фертиль ёшидаги аёлларни ҳисобга олиш 
ва ҳомиладорликнинг эрта босқичидан чақалоқ туғилгунига қадар ҳисобини олиб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда уни “ФХДЕ ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилишни таъминлаш топширилганлиги;

и) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2018 йил 1 июлга қадар ФХДЁ бўлимлари томонидан фойдаланилаётган бино ва иншоотлар қисмини ҳамда уларга тегишли жиҳозлар, инвентарлар, ҳужжатлар ва бошқа мулкларнинг белгиланган тартибда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига берилишини таъминлаши;

ФХДЁ органлари томонидан фойдаланилаётган бино 
ва иншоотларнинг бир қисми ўз мақсадларида фойдаланиш учун адлия органларида сақланиб қолиниши;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятларига берилган ФХДЁ бўлимларининг бино ва иншоотларидан кейинчалик бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳамда уларни бегоналаштиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган ҳолда рухсат берилиши белгилаб қўйилганлиги;

к) Қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш 
ва кейинчалик уларни ФХДЁ органларида қайд этилишини таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари бошчилигида 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ҳудудий комиссиялар ташкил этилганлиги;

Ҳудудий комиссияларга:

2019 йилнинг 1 июлига қадар қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказиш, унинг натижасида туғилганлик, ўлим ҳолатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ манзилли қайд этилишини таъминлаш;

ўз фаолиятида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаган болаларни аниқлашга алоҳида эътибор қилиш, бунда “Биронта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас” ва “Туғилганликни қайд этилиши - бола ҳуқуқларини руёбга чиқарилишининг ва фуқаролик бўлмаслигини олдини олишнинг ҳуқуқий асосидир” деган эзгу ғояларга амал қилиш топширилганлиги;

м) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига:

кейинчалик “Ягона электрон ФХДЁ архиви” ахборот тизими билан интеграция қилиш учун ФХДЁ органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини рақамли кўринишга ўтказилишини, ягона электрон ФХДЁ архив фонди шакллантиришни 2022 йил 1 январга қадар тугатиш;

далолатномалар ёзувлари маълумотларини “Ягона электрон ФХДЁ архиви” ахборот тизимига киритиш бўйича ишларни бажариш учун юридик шахслар билан пудрат шартномаларини тузиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2018 йилнинг 1 сентябридан давлат божи, герб йиғимлари 
ва бошқа тўловларни тўлашда электрон тўловлар (биллинг) механизмни тўлақонли жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 январидан бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома қайд этилишида чақалоқларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами берилишини амалиётга жорий этиш топширилганлиги;

н) 2021 йилнинг 1 июлига қадар муддатда фуқаролик ҳолати далолатномаларини рақамли кўринишга ўтказиш, идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган сканер қилиш қурилмалари, сервер ва бошқа жиҳозлар ҳамда эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилганлиги;

о) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда қуйидагиларни:

ФХДЁ органлари ҳамда ФХДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомлар;

ФХДЁ бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва тариф коэффициентлари;

ФХДЁ бўлимларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари;

мартаба даражалари учун судлар ва адлия органлари ходимларининг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорларини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиш топширилганлиги;

п) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликларига:

Қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш 
ва кейинчалик уларни ФХДЁ органларида қайд этилишини таъминлаш бўйича туманлар (шаҳар) ҳокимлари бошчилигида иловага мувофиқ намунавий таркибда ҳудудий комиссиялар ташкил этилсин.

Ҳудудий комиссиялар:

2019 йилнинг 1 июлига қадар қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказиш, унинг натижасида туғилганлик, ўлим ҳолатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ манзилли қайд этилишини таъминласин;

ўз фаолиятида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаган болаларни аниқлашга алоҳида эътибор қилиш, бунда “Биронта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас” ва “Туғилганликни қайд этилиши - бола ҳуқуқларини руёбга чиқарилишининг ва фуқаролик бўлмаслигини олдини олишнинг ҳуқуқий асосидир” деган эзгу ғояларга амал қилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Қорақалпоғистон Республикаси   

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

                            Қ.Сариев