Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июндаги “2018-2021 йилларда
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри
давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш ва моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 420-сонли
қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат
кадастри давлат қўмитасида ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг
самарадорлигини янада ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва
мутахассис кадрлар қўнимсизлиги даражасини пасайтириш, шунингдек уларни
ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифаларнинг
ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор
қилади:
1.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июндаги “2018-2021 йилларда
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри
давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш ва моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги
420-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:
а) Қуйидагилар:
2018-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитаси тизимидаги ташкилотларда бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция
қилиш ва капитал таъмирлаш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ;
2018-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитаси тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва
модернизация қилишнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;
2018-2019 йилларда Ўзбекистон
Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган
ҳолда уй-жойлар қуриш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 3-иловага
мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) мазкур қарор доирасида бино ва
иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича:
буюртмачи этиб - Ўзбекистон
Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитаси;
бош лойиҳачи ва пудрат
ташкилотлари - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов
(тендер) савдолари натижалари бўйича аниқлаш белгиланганлиги;
в) Дастур доирасида қуйидагилар:
в.1) уй-жойларни қуриш қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида
шаҳарларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига яқин жойлашган ҳудудларда
0,06 гектар, арзон турдаги уй-жойлар эса 0,02 гектар ҳамда икки қаватли 4
хонали бирлаштирилган уй-жойлар 0,04 гектар ер майдонида амалга оширилиши;
в.2) қуриладиган уй-жойлар
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри
давлат қўмитасининг уй-жойга ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож
ходимларга қўмита ҳайъати томонидан тавсия этилиши;
в.3) 0,06 гектар ер майдонидаги уй-жойлар ва 0,04 гектар бўлган ер
майдонидаги арзон турдаги икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй-жойлар учун
25 фоиз ва 0,02 гектар ер майдонидаги арзон уй-жойлар учун 15 фоиз бошланғич бадал Ўзбекистон Республикаси
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ер
муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасининг 3 йил даврга
бериладиган қарз маблағлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик
ҳайриялари ҳисобидан тўланиши;
в.4) Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ер
ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ходимлари
учун хизмат уйи ва ётоқхона мазкур давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларга
бириктирилган ер майдонларида, шунингдек, ушбу ташкилотларга яқин жойлардаги
Тошкент шаҳар заҳира ерлар фондига олинган ер майдонларида қурилиши белгиланганлиги;
г) “Қишлоққурилишбанк” АТБ ва
бошқа тижорат банкларига Дастур доирасида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар
асосида уй-жойлар қурилиши учун 3 йиллик имтиёзли даврни инобатга олган ҳолда
15 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган
қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитлари бериш тавсия этилиши;
бунда 0,06 гектар ер майдонидаги
уй-жойлар ва 0,04 гектар ер майдонидаги арзон турдаги икки қаватли 4 хонали
бирлаштирилган уй-жойлар учун бошланғич бадал - 25 фоиз, 0,02 гектар ер
майдонидаги арзон уй-жойлар учун бошланғич бадал 15 фоиз миқдорида тўланиши
инобатга олиш белгилаб қўйилганлиги;
д) Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Ўзбекистон
Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда мазкур
қарор доирасида қуриладиган янги объектлар учун ер участкалари ажратилишини ва
уларнинг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига кафолатли уланишини
таъминлаш топширилганлиги;
е) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат
кадастри давлат қўмитасига:
ўн кун муддатда уй-жойга ёки
турар жой шароитини яхшилашга муҳтож ходимларга уй-жой бериш тартиби
тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув
хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш комплекси
раҳбари билан келишган ҳолда тасдиқланиши;
бир ой муддатда манфаатдор
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари
С.Нагметов, Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри
бошқармаси, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда
туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан тасдиқланган:
1-иловага
мувофиқ, 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларда бино ва
иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш чора-тадбирлари
режаси;
2-иловага
мувофиқ, 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларнинг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилишнинг прогноз
параметрлари;
3-иловага
мувофиқ, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ
муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури доирасида
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича белгиланган тадбирларнинг муддатда амалга
оширилишини таъминласин.
4.
Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Ер
тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига:
ҳудудий
бўлимларнинг бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал
таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,
геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси белгиланганлигини
инобатга олиб, дастурга киритилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг
тайёрланишини таъминласинлар.
5. Қорақалпоғистон
Республикаси Қурилиш вазирлиги, Беруний ва Қораўзак туманлари ҳокимликлари
билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри
бошқармаси, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси буюртмасига
мувофиқ дастур доирасида қуриладиган янги объектлар учун ер участкалари
ажратилишини ва уларнинг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига кафолатли
уланишини таъминласинлар.
6. Қорақалпоғистон
Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ва Ер тузиш ва кўчмас
мулк кадастри давлат корхонасига:
уй-жойга муҳтож ходимларнинг
рўйхатини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,
картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг уй-жойга ёки турар жой
шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларга қўмита ҳайъати томонидан бериладиган тавсияномаларни
олиш;
дастур параметрлари доирасида уй
жойлар қурилишини амалга ошириш мақсадида “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ
Қорақалпоғистон филиалига буюртма беришни таъминлаш топширилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари С.Нагметов ва С.Хожаметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ер
ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Т.Султанов ва Ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиғи О.Камалов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг
Раиси |
Қ.Сариев |