22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йил 29 май куни ўтказилган йиғилиш баёнининг 31-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июндаги 03/1-1859-сонли хати топшириқлари ижросини таъминлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йил 29 май куни ўтказилган йиғилиш баёнининг 31-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июндаги 03/1-1859-сонли хати топшириқлари ижросини таъминлаш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йил 29 май куни ўтказилган йиғилиш баёнининг 31-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июндаги 03/1-1859-сонли хати топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йил 29 май куни ўтказилган йиғилиш баёнининг 31-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июндаги 03/1-1859-сонли хати топшириқлари ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Аминов), Сув хўжалиги вазирлиги (Узақов) ва туманлар ҳокимликларининг 2018 йилда ғалладан бўшайдиган майдонларга сув таъминотидан келиб чиқиб, такрорий экинларни қайтадан жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари маъқуллансин.

3. Қуйидагилар:

2018 йилда ғалладан бўшайдиган майдонларга сув таъминотидан келиб чиқиб, такрорий экинларни қайтадан жойлаштириш режаси 1-иловага мувофиқ;

такрорий майдонларга сабзавот ва дуккакли экинларни турлари бўйича қайтадан жойлаштириш режаси 2-иловага мувофиқ;

2018 йилда ғалладан бўшайдиган майдонларда такрорий экинлардан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари
3-иловага мувофиқ;

такрорий сабзавот ва дуккакли экинлардан турлари бўйича олинадиган маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

2018 йилда ғалладан бўшайдиган майдонларда етиштириладиган маҳсулотларнинг ишлатилиши прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

2018 йилда ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлари экиш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғитлар ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари ҳисоб-китоби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Аминов), Сув хўжалиги вазирлиги (Узақов) «Тахиатош нефт база» МЧЖ (Абдимуратов), «Қорақалпоқ агрокимёҳимоя» ҲАЖ (Давлетов) туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

такрорий экинларни экиш режалаштирилган ғалла майдонларини биринчи навбатда ўриш, ушбу майдонларни сомондан тозалаш, шудгорлаш ва экинларни оптимал муддатларда экиш;

экилган экинларни суғориш, парваришлаш, озиқлантириш, ҳашорат
ва зараркунандаларга қарши курашиш билан боғлик агротехник тадбирларни амалга ошириш ва талаб этиладиган минерал ўғит, кимёвий препаратлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва уруғликлар билан белгиланган муддатларда таъминлаш чораларини  кўриш;

ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинларнинг экилишини доимий равишда назорат қилиш ва мониторингини юритиш бўйича
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида махсус штаб ташкил этилсин.  

5. Туман ҳокимларига:

ғалладан бўшаган майдонларни сомондан тозалашни ташкил қилиш, ғалладан бўшайдиган майдонларга сув таъминотидан келиб чиқиб, такрорий экинларни қайтадан жойлаштириш ва сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда сувни тежайдиган технологияларни тўлиқ жорий қилиш;

такрорий экинларни экиш учун ерларни шудгорлаш, ер тайёрлаш, экиш ва парваришлаш ишларини моддий-техника ресурслари,
шу жумладан уруғлик, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари
ва бошқа ресурслар билан таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш учун туманлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида ишчи гуруҳлар ташкил этиш вазифаси юклансин.

6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Аминов), Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Нуримбетов), «Озиқовқаттаъминот» Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали (Бабаджанов), «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси вакили (Пирназаров) ҳамда улгуржи савдо базалари туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

2018 йилнинг 15 июнигача бўлган муддатда маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлари ва буюртмачилар ўртасида шартномалар тузилишини таъминлаш;

2018 йил 20 июнгача белгиланган тартибда фермер хўжаликларга юқори сифатли уруғликларни дориланган ва сертификатлар мавжуд бўлган тақдирда камида 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан етказиб берилишини таъминлаш топширилсин;

Шунингдек, 2018 йилнинг 25 июнигача бўлган муддатда фермер хўжаликлари билан қайта ишловчи, заҳирага ғамлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларга шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс маблағларини тўлаб бериш чораларини кўриш тавсия етилсин.

7. Фермер хўжаликларининг такрорий экиндан олинадиган даромади ва манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида:

фермер хўжаликларининг контрактация шартномасида белгиланган ҳажмлардан ортиқча миқдорда етиштирган маҳсулотлари уларнинг
ўз ихтиёрида қолиши;

бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни турлари бўйича экиш, етиштириш ҳамда олинадиган ҳосил
учун шартномаларни тузиш ва харид нархларини белгилашда фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини ва манфаатдорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндашилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Аминов), Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлар ва томорқа ер эгалари кенгаши (Нуримбетов),
Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Султанов) ҳамда туманлар хокимларига такрорий экинларни ўз вақтида тўлиқ экиш, агротехника тадбирларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказиш бўйича шахсий масъулият юклансин.

 

9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Аминов), Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси (Алланиязов) ва тижорат банклари ҳамда туманлар ҳокимликлари билан биргаликда
ўн кун муддатда такрорий экинларни экиш ва унинг агротехникасини амалга ошириш учун талаб қилинадиган маблағларни шакллантириш чораларини кўрсинлар.

10. Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Султанов)
2018 йилнинг 10 июлигача ҳудудий бошқармаларни жалб қилган холда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга экилган такрорий экинларни инструментал ўлчовдан ўтказсин.

11. «Озиқовқаттаъминот» Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали (Бабаджанов), «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси вакили (Пирназаров) ҳамда улгуржи савдо базалари туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 августгача озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омборхона
ва музлаткичларни фойдаланишга тайёр ҳолатга келтириш ва белгиланган ҳажмда маҳсулотларни жамғариш чораларини кўрсинлар.

12. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қорақалпоғистон филиали (Шамшетов), «Қорақалпоқагрокимёҳимоя» ҲАЖ (Давлетов), «Озиқовқаттаъминот» Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали (Бабаджанов), «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси вакили (Пирназаров) туманлар ҳокимликлари
билан биргаликда ўн кун муддатда:

ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинлар навларини жойлаштириш ва парваришлаш агротехникаси бўйича илмий асосланган тавсияларнинг ишлаб чиқилишини ва жойларга етказилишини;

озиқ-овқат экинларини экиш ва етиштириш агротехникаси
бўйича кўргазмали-амалий ўқув-семинарларини ташкил этсинлар.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ж.Хожаметов зиммасига юклатилсин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

      Қ.Сариев