22.12.2024, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Тошқинга қарши кураш бўйича ҳудудий комиссиянинг таркибини қайта тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги “Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-585-сонли қарори асосида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида тузилган тошқинга қарши кураш бўйича ҳудудий комиссияси айрим аъзоларининг лавозимлари ўзгарганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида тошқинга қарши кураш бўйича ҳудудий комиссиясининг янги таркибини қайта тасдиқлаш мақсадида:

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

 

1. Қорақалпоғистон Республикаси тошқинга қарши кураш бўйича ҳудудий комиссиясининг янги таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (П.Танирбергенов)га Тошқинга қарши кураш бўйича ҳудудий комиссиясининг ишини ташкилий-техникавий жиҳатдан таъминлаш ҳамда комиссия ишини юритиш вазифалари юклатилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2007 йил
5 мартдаги 29/3-сонли қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов зиммасига юклатилсин. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                  Қ.Сариев