21.12.2024, Шанба

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилиш тўғрисида ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ



Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 15 мартда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда
маъқулланган

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенцияси (Остона, 2017 йил 9 июнь) қуйидаги билдириш ва шарт билан ратификация қилинсин: 

1) Конвенциянинг 6-моддаси 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси Конвенцияни бажариш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланган»; 

2) Конвенция қоидаларининг Ўзбекистон Республикасида жиноий жазо сифатида юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилишни қўллаш мумкинлигига тааллуқли қисми миллий қонунчиликка мос келмаганлиги учун қўлланилмайди. 



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         Ш. МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри, 2018 йил 3 апрель

№ ЎРҚ-469