22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги «2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 381-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  22 майдаги «2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 381-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги «2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 381-сонли топшириқлари ижро учун раҳбарликка олинсин.

2.   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан қуйидагилар:

а) 2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматларининг  моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Қуйидагилар:

1) 2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

ҳалқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

 

2) 2019 йилдан бошлаб давлат ветеринария хизматларини зарур ветеринария дори воситалари, диагностикумлар, тест тўпламлари, кимёвий реактивлар, сарфланувчи материаллар билан узлуксиз таъминлаш   ҳамда лабораторияларни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

ҳалқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаш-тирилиши бегиланганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига, Иқтисодиёт вазирлигига, Молия вазирлигига, «Ўзстандарт» агентлигига 2019-2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари кўрсаткичларини шакллантиришда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат ветеринария хизматлари объектларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни ветеринария хизмати назорати остидаги маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни назарда тутувчи лойиҳаларни инобатга олиш топширилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда халқаро стандартларга мувофиқ синовлар ўтказилишини назарда тутган ҳолда, давлат ветеринария хизмати тизимидаги синов лабораторияларини босқичма-босқич аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикасида 2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги 2019-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, туманлар (шаҳар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозларни жойлаштириш учун хоналарни мослаштириш ҳамда деҳқон бозорларидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларини талаб даражасидаги бино ёки етарли хоналар ажратиш ва зарур шароитлар яратиш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилсин.

 

5. Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари Ветеринария қўмитаси билан биргаликда бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларини тегишли бинолар билан таъминлаш ва уларнинг самарали фаолият олиб бориши билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ж.Хожаметов зиммасига юклатилсин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

 Вазирлар Кенгашининг Раиси                                Қ.Сариев