21.12.2024, Шанба

121қ 23.02.2018 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 109-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 109-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 109-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун  қабуль қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиль етиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги 2017 йиль 19 майдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ,
2017 йил, 21-сон, 395-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабуль қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

4. Тегишли вазирликлар ва идоралар ўзлари қабуль қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўн кун муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Хабибуллаев зиммасига юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгашининг Раиси                                              Қ. Сариев