Маиший чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш, аҳолининг
сифатли санитария жихатидан тозалаш хизматлари билан таъминланганлиги
даражасини ошириш, шунингдек, экологик муаммоларни хал этишдаги мавжуд
имкониятларни ишга солиш мақсадида Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор
қилади:
1. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сонли “Маиший чиқиндилар билан
боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг юқорида
атаб ўтилган қарори асосида:
а) Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон қарори билан Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига
(кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб юритилади) тадбиркорлик субъектларининг
чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш
жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтиришни назарда тутиш вазифаси
юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги;
б) Давлат
экология қўмитасининг мазкур соҳага инвестиция киритиш учун қулай шароит яратиш
орқали маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш
фаолиятига тадбиркорлик субъектларини давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш
тўғрисидаги таклифи маъқулланганлиги;
в) 2018 йил
1 августдан қуйидагилар белгилаб қўйилганлиги:
маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун туман ва шаҳар ҳудудлари
(кейинги ўринларда - ҳудудлар) тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий
шериклик асосида чиқинди тўплаш шохобчаларида лозим даражадаги тозаликни
таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралаш шарти билан
бириктириб берилиши;
маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни тадбиркорлик
субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида бириктириб бериш фақат танлов
асосида, ноль ставкадан бошланувчи электрон аукцион йўли билан “E-IJRO AUKSION”
ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши;
жисмоний
шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари оммавий
шартномалар асосида кўрсатилиши.
Қуйидагилар
белгиланганлиги:
маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига
бириктириб бериш бўйича танлов ўтказилмаган деб топилган ҳолларда, тегишли ҳудудлар
“Тоза ҳудуд” ДУК ёки “Махсустранс” ДУКга танлов ўтказилмаган ҳолда бириктириб
берилиши;
Давлат
экология қўмитаси маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасига
инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга
ошириш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириши;
г) Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратурасига ва Давлат экология қўмитасига Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига
бириктириб бериш материалларини йиғиш ва ваколатли органлар билан келишиш тартиб-
таомилларини амалга ошириш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишлаб
чиқилиши ва жорий этилишини, шунингдек, унинг “E-IJRO AUKSION” ягона электрон
савдо майдончасига интеграция қилинишини;
маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни электрон аукцион ўтказиш
йўли билан тадбиркорлик субъектларига бириктиришнинг “E-IJRO AUKSION” ягона
электрон савдо майдончаси орқали ташкиллаштирилишини таъминлаш топширилганлиги;
д) 2019 йил
1 январдан бошлаб қуйидагилар тақиқланганлиги:
полимер плёнкали
пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
сотиладиган товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан
паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган
пакетлар бундан мустасно);
Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш
(экспорт учун ишлаб чиқариладиган, тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган,
хўжаликда фойдаланиш учун рулонларда сотиладиган полимер плёнкали пакетлар,
шунингдек, биологик чирийдиган полимер материаллардан тайёрланган пакетлар
бундан мустасно);
Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига полимер плёнкали пакетларни (ТИФ ТН бўйича 3923 21 000 0,
3923 29 100 0, 3923 29 000 кодли) олиб кириш, жисмоний шахслар томонидан
товарлар ва шахсий буюмларни ташиш ва қадоқлаш учун олиб кириладиган пакетлар,
шунингдек, тамғаланган юк бўлинмасида транзит тарзида олиб ўтиладиган товарлар
бундан мустасно.
Давлат
экология қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат
божхона қўмитасига мазкур бандда белгиланган талабларга риоя этилиши устидан қатъий
назорат ўрнатиш вазифалари белгиланганлиги;
е) Давлат
экология қўмитасига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий тажриба
ва жамоатчиликнинг ҳар томонлама муҳокамасини ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил 1
январга қадар муддатда фойдаланиш хусусиятини йўқотгандан сўнг атроф-муҳитга
зарар етказувчи ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар гуруҳига
экологик йиғимни жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан асосланган
таклифлар киритиш топширилганлиги;
ж) 2023 йил 1
январгача бўлган муддатга:
маиший чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар
сотиб оладиган, мамлакатда ишлаб чиқарилган янги махсус автотранспорт воситаларини
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатга олишда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тўланадиган
йиғимлардан;
“Тоза ҳудуд”
ДУК ва “Махсустранс” ДУК ер солиғи ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан
(ягона ижтимоий тўловдан ташқари) бўшаётган маблағларни уларнинг моддий-техника
базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирган ҳолда;
республикада
ишлаб чиқарилмайдиган, товарларни қадоқлаш ва жойлаш-ўраш учун биологик
чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида
фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб
кирилган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хом ашё ва
материаллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари);
республикада
ишлаб чиқарилмайдиган, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга
ошириш кластерларини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ўрнатилган
тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кирилган махсус техника,
технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар божхона тўловларидан
(божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинганлиги;
з) Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Марказий банкининг:
маиший чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларини ташкил қилиш бўйича
лойиҳаларни амалга ошириш доирасида хорижий кредит линиялари ҳисобидан
ажратилган кредитларни (кейинги ўринларда - ажратилган кредитлар) миллий
валютага алмаштириб, уларнинг фоиз ставкасини Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда белгилаб,
реструктуризация қилиш;
кредитларни қайтариш
жадвалларига тегишли ўзгартишлар киритган ҳолда, уларнинг сўнгги тўлов
муддатларини реструктуризация қилинган санадан бошлаб 7 йил этиб белгилаш;
берилган
кредитларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг активлар
сифатини таснифлаш тўғрисидаги талабларини қўлламаслик, уларни қайта кўрилган
кредитлар ҳисоб варақларига ўтказмаслик ва улар бўйича заҳиралар ташкил қилмаслик
тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги;
и) Қуйидагилар:
2019-2021
йилларда “Тоза ҳудуд” ДУКларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети
ва вилоятлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан махсус техника ва ускуналар
билан қўшимча жиҳозлашнинг прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;
2019 йилда Қорақалпоғистон
Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан
чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш бўйича
манзилли дастур 2-иловага мувофиқ;
2020 йилда Қорақалпоғистон
Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан
“Тоза ҳудуд” ДУКларнинг фаолият кўрсатаётган амалдаги полигонларини жиҳозлаш бўйича
манзилли дастур 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш
бўйича Республика комиссиясига мазкур бандда назарда тутилган прогноз параметрлари
ва манзилли дастурларга ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги;
к) Ўзбекистон
Республикаси Давлат экология қўмитасига:
к.1) Иқтисодиёт
вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 июлга қадар
муддатда:
маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни тадбиркорлик
субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини;
жисмоний
шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича
намунавий оммавий шартнома лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
к.2) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
билан биргаликда 2018 йил 1 августга қадар муддатда:
ҳудудларни
ифлослантирганлик учун шахсларни жавобгарликка тортишнинг таъсирчан
механизмларини ишлаб чиқишни, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида
фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришни;
жамоат
жойларида чиқиндиларни тўплаш учун контейнерлар (чиқинди қутилари)ни ўрнатишга,
жумладан уларнинг намунавий шаклларига, шунингдек, ташкилотларнинг ўзларига
тегишли бўлган биноларга яқин ёки туташ ҳудудларга мазкур контейнерлар (чиқинди
қутилари)ни ўрнатиш бўйича талабларни назарда тутувчи таклифлар киритиш;
к.3) Ўзбекистон
Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда:
аҳолига
атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини
берувчи, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни
жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб-портални яратиш ҳамда ҳар бир
хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизими жорий қилинишини;
Давлат
экология қўмитасининг расмий веб-сайтида мазкур соҳада давлат-хусусий шериклик
ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида мамлакат ҳудудлари кесимида аҳоли
яшаш пунктлари, яшовчи аҳоли ва мавжуд контейнерлар сонини кўрсатган ҳолда
барча чиқинди тўплаш шохобчалари жойлашишининг электрон харитасини кўрсатувчи
саҳифа очилишини таъминлаш топширилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси (Т.Хожаназаров)
Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар
билан биргаликда 2018 йил 10 июлга қадар:
маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига
бириктириб бериш материалларини йиғиш ва ваколатли органлар билан келишиш тартиб-
таомилларини амалга ошириш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишлаб
чиқилиши ва жорий этилишини, шунингдек, унинг “E-IJRO AUKSION” ягона электрон
савдо майдончасига интеграция қилинишини;
маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни электрон аукцион ўтказиш
йўли билан тадбиркорлик субъектларига бириктиришнинг “E-IJRO AUKSION” ягона
электрон савдо майдончаси орқали ташкиллаштирилишини таъминласин.
4. Нукус шаҳри
ва туманлар ҳокимлари маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида
фаолият юритаётган ташкилотларга тегишли бўлган махсус автотранспорт
воситаларини уларнинг фаолияти билан боғлик бўлмаган (қишлоқ хўжалиги, қурилиш
ва бошқалар) ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида қатьий огоҳлантирилсин.
5. Қорақалпоғистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси (Т.Хожаназаров)
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига
ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси Давлат экология қўмитасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини
назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг
ўринбосари С.Нағметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Т.Хожаназаров зиммаларига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгашининг Раиси |
Қ.
Сариев |