30.10.2024, Чоршанба

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar-kelajagimiz”жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 669-сонли қарори ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Формони ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 
16 августдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги 
“Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 669-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

а) Қуйидагилар:

- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага;

- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага;

- Ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича 
чора-тадбирлар комплекси 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш  топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича 
чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жуманов зиммасига юклансин.


Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси                  Қ.Сариев