Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 500-сонли ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2018 йил 21 апрелдаги 317-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳақида»ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 500-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан:
а) Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасига кирадиган бюджет ташкилотлари рўйхати 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш - тиклаш ишларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажарувчи «Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналари рўйхати 5-иловага мувофиқ;
«Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси тасарруфидаги ташкилотлар ва корхоналар рўйхати 6-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги Низом, кўкрак нишони ва унинг гувоҳдомаси тавсифлари 7, 7а ва 76- иловаларга мувофиқ;
Сув хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 8-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Сув хўжалиги ташкилотларининг эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмларни сотиб олиш «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасдиқлаган рўйхатга мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб кўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қабул қилинган низомга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов зиммасига юклатилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси
Қ.Сариев