22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги «Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 606-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги «Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 606-сонли қарори ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил31 июлдаги «Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 606-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги «Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 606-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин. 

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан қуйидагилар:

а) Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2018-2021 йилларда балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш ва хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази директорига, зарурат бўлганда, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ходимларининг чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳак тўлаш жамғармаси доирасида унинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги;


б) Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг асосий вазифалари  ва фаолият йўналишлари этиб  қуйидагилар:

балиқчилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларининг стратегик йўналишларини ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган истиқболли тадқиқот мавзуларини белгилаш;

давлат илмий-техника дастурлари доирасида фундаментал, амалий  ва инновацион лойиҳалар асосида балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан илмий-тадқиқотларни амалга ошириш;

соҳада селекция-наслчилик ишлари, балиқларни озиқлантириш, шунингдек, балиқлар касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тадбирларини амалга ошириш бўйича услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;

интенсив технологиялар асосида, жумладан, қафас мосламаларида, ёпиқ айланма сув тизимида, оқар сув бассейнларида, суғориш тармоқлари                     ва дарё бўйларида балиқ етиштиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқаришга кенг кўламда татбиқ этиш;

балиқчилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш, соҳага оид семинар                                ва тренинглар ўтказиш;

янги инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш белгилаб қуйилганлиги;

 в) Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий филиалларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар:

Ўзбекистон Реслубликаси Давлат бюджетидан давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси томонидан балиқчилик соҳасидаги илмий-тадқиқотлар учун ажратиладиган маблағлар;

хўжалик юритиш ва хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ва донор мамлакатлар грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланганлиги;

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий филиалларининг ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, «Қарақалпақбалиқсаноат» МЧЖ ва туман ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил май ойига қадар Хитой Халқ Республикасининг Балиқчилик Фанлар академияси мутахассислари билан ҳамкорликда республика ҳудудларидаги балиқчилик хўжаликларида ўқув семинарлар ташкил этсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ж.Хожаметов зиммасига юклатилсин.



Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                      Қ.Сариев