Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги «Наманган вилоятида балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 572-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги «Наманган вилоятида балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 572-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда балиқ етиштириш бўйича интенсив технологиялар ва илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида икки ой муддатда малакали мутахассислар ва балиқчилик хўжаликлари раҳбарларининг балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларга хизмат сафарини ташкил этиш топширилганлиги;
Хизмат сафари якуни бўйича хорижий давлатларда ўрганилган тажрибалар асосида республикамиздаги дарё ва канал бўйларида ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш ҳисобига аквакультурани ривожлантиришга доир таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексига киритиш белгилаб қўйилганлиги;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда балиқ ва балиқ маҳсулотлари, консерва ва ярим тайёр маҳсулотлар сотадиган ҳамда овқатланиш шаҳобчасини ўз ичига олган замонавий инфратузилмага эга савдо мажмуаларининг (кейинги ўринларда савдо мажмуалари деб аталади) барпо этиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилганлиги;
Мазкур чора-тадбирлар дастурида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш:
инфратузилма объектлари учун ер ажратиш, 2018-2019 йилларда қуриладиган савдо мажмуаларини манзилли жойлаштириш ва қуриш учун пудрат ташкилотлари ҳамда ташаббускорларни аниқлаш;
савдо мажмуаларини молиялаштириш манбаалари, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва тугатиш муддатлари, фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари томонидан ишга тушириш (қабул қилиш) далолатномаларини расмийлаштириш;
биринчи навбатда, бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш ва ушбу биноларга савдо мажмуаларни жойлаштириш масалаларини киритиш топширилганлиги;
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари Қурилиш вазирлиги билан биргаликда савдо мажмуаларини қурилишини ўз муддатларда ва сифатли тугатилишига шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, «Қорақалпоқбалиқсаноат» МЧЖ Нукус шаҳар ва туман ҳокимлари билан биргаликда бир ой муддатда балиқ ва балиқ маҳсулотлари, консерва ва ярим тайёр маҳсулотлар сотадиган ҳамда овқатланиш шаҳобчасини ўз ичига олган замонавий инфратузилмага эга савдо мажмуаларининг барпо этиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Мазкур чора-тадбирлар дастурида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
инфратузилма объектлари учун ер ажратиш, 2018-2019 йилларда қуриладиган савдо мажмуаларини манзилли жойлаштириш ва қуриш учун пудрат ташкилотлари ҳамда ташаббускорларни аниқлаш;
савдо мажмуаларини молиялаштириш манбаалари, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва тугатиш муддатлари, фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари томонидан ишга тушириш (қабул қилиш) далолатномаларини расмийлаштириш;
биринчи навбатда, бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш ва ушбу биноларга савдо мажмуаларни жойлаштириш топширилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Нукус шаҳар ва туман ҳокимлари билан биргаликда савдо мажмуалари қурилишини ўз муддатларда ва сифатли тугатилишига шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов зиммасига юклатилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев