30.10.2024, Чоршанба

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 июлдаги «Ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 564-сонли қарори ҳақида


 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 июлдаги «Ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 564-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 23 июлдаги «Ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 564-сонли топшириқлари ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан қуйидагилар:

а) 2018-2023 йилларда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-илова*га мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) 2018-2023 йилларда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини (кейинги ўринларда  Чора-тадбирлар дастури деб аталади) амалга ошириш доирасида қуйидагилар:

ветеринария тадбирларини ривожлантириш ва уларнинг самара-дорлигини оширишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-синов ишларини амалга ошириш, уларнинг натижаларини ишлаб чиқариш жараёнларига изчил жорий этиш;

мамлакатимизда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва жадал ривожлантириш жараёнларини фаоллаштириш, импортни изчил камайтириш мақсадида бозорда барқарор талабга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш асосида кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш;

талаб юқори бўлган турдаги ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларини ўзлаштирган ҳолда, сифат менежментининг замонавий услубларини кенг жорий этиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни халқаро талабларга мувофиқ сертификат-лаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш;

ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар илмий-техник ходимларининг профессионал билим даражасини, хусусан, юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали такомиллаштириш, шунингдек, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларнинг 2021-2023 йилларда республикада ҳайвонлар зарарли касалликларига қарши ветеринария дори воситаларини 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир таклифларига розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикасида 2018-2023 йилларда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури илова*га мувофиқ тасдиқлансин.

4. Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари:

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси, Ветеринария қўмитаси билан биргаликда ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва кейинчалик товарларни ички ҳамда ташқи бозорларга чиқаришга ҳар томонлама кўмаклашсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария қўмитаси билан биргаликда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда эксперт доиралар вакиллари-иқтисодчилар ва юристларнинг иштирокида ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан бериладиган имтиёзлар ва преференциялар тўғрисида кенг кўламли ахборот ҳамда тушунтириш ишларини ташкил этсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан фаолият кўрсатмаётган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда нол харид қиймати бўйича олишида кўмаклашсинлар.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ж.Хожаметов зиммасига юклатилсин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

 Вазирлар Кенгашининг Раиси                                Қ.Сариев