30.10.2024, Чоршанба

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ФАРМОЙИШИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 03-32-16-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 6 июлдаги КА/05-02-31/1414-сонли хати билан зараркунандаларга қарши курашиш харажатларини фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишга ажратиладиган  маблағлар ҳисобидан ажратиш тўғрисидаги берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 19 июлдаги СМ/06-02/2004-сонли ҳамда «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ «Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати» Қорақалпоғистон  Республикаси филиалининг 2018 йил 19 июлдаги 01/03-55-сонли хати билан зараркунандаларга қарши курашиш харажатларини фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Содиқов) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 149-сонли қарори билан Вазирлар Кенгашининг захира жамғармасига ажратилган 5929,0 млн. сўм маблағ ҳисобидан чигирткага қарши курашиш тадбирлари учун (иловага мувофиқ) жами 1320 млн. (бир миллиард уч юз йигирма миллион) сўм маблағ Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқармасига ажратилсин.
3. Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқармасига мазкур фармойишнинг 2-бандига мувофиқ ажратилган жами 1320 млн. (бир миллиард уч юз йигирма миллион) сўм маблағни белгиланган тартибда «Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати» Қорақалпоғистон  Республикаси филиалининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказиб бериш топширилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат молиявий назорати бошқармаси (Б.Утамбетов) зарарли чигиртка тарқалиши ва қишлоқ  хўжалиги экин майдонларига зарар етказиш билан боғлик, фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини устидан тизимли назорат ўрнатсин.
5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилишни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов зиммасига юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси
                Қ.Сариев