ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
юқоридаги қарори билан қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими
тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини
делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегара муаммоларини ҳал этиш,
ноқонуний миграцияга, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни
ноқонуний олиб киришга қарши курашиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши ҳамда вилоятлар
ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) 2018
йил 1 октябргача бўлган муддатда:
мамлакат маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, темир йўл станциялари, аэропортлар ва ҳудудида чегара зонаси белгиланган бошқа объектлар рўйхатини;
жойларда физик-географик шароитлари ва рельефига
қараб, уларда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғидан чегара
минтақасининг чегарасини белгилаш топширилганлиги;
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда
вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳудудий комиссиялар ишларининг
якунлари бўйича 2019 йил 15 январгача бўлган муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг жами
узунлигида чегара минтақаси ва чегара зонасининг чизмасини тушунтириш хати билан
биргаликда акс эттириш ишларининг бажаришини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасига тасдиқлаш учун материаллар тақдим этиш;
Ўзбекистон
Республикаси Давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига Ўзбекистон
Республикаси Давлат чегараларининг жами узунлигидаги чегара минтақаси доирасида
беғараз асосда доимий фойдаланиш учун ерлар ажратиш топширилганлиги;
г) Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга
ошириш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар
вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитасининг бюджетдан ҳар йили ажратиладиган маблағлари
доирасида амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;
д) Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида»ги
2001 йил 25 октябрдаги қарори;
3. Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини
делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегара муаммоларини ҳал этиш,
ноқонуний миграцияга, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни
ноқонуний олиб киришга қарши курашиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши ҳузуридаги ҳудудий комиссияси 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда:
мамлакат маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ
туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, темир йўл станциялари,
аэропортлар ва ҳудудида чегара зонаси белгиланган бошқа объектлар рўйхатини;
жойларда физик-географик шароитлари ва рельефига
қараб, уларда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғидан чегара
минтақасининг чегарасини белгиласин.
4. Туманлар ҳокимликлари, Ер ресурслари ва давлат
кадастри бошқармаси ҳудудий комиссия ишларининг якунлари бўйича 2019 йил 15 январгача бўлган муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг жами
узунлигида чегара минтақаси ва чегара зонасининг чизмасини тушунтириш хати билан биргаликда акс эттириш
ишларининг бажаришини таъминлаш ва Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгашига тасдиқлаш учун материаллар тақдим этсин;
Ўзбекистон
Республикаси Давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг
жами узунлигидаги чегара минтақаси доирасида беғараз асосда доимий фойдаланиш
учун ерлар ажратсин.
5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари С.И.Нагметов ва С.Ж.Хожаметов зиммаларига юклатилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар
Кенгашининг Раиси Қ.Сариев