Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3677-сонли қарори ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастурини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга ошириш бўйича Давлат дастурини бажариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3677-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилиши ва унга кўра:
юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши;
ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат электрон шаклда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинганлиги;
б) Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
в) қуйидагилар:
бўш ер участкаларининг рўйхати кейинчалик уларни тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериш учун ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан тузилиши;
ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда “YERELEKTRON” ААТ деб аталади) орқали электрон шаклда амалга оширилиши;
“YERELEKTRON” ААТни яратиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши;
Ўзбекистан Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда “Давергеодезкадастр” қўмитаси деб аталади) “YERELEKTRON” ААТ оператори бўлиб ҳисобланиши;
“E-IJRO AUKSION”нинг ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган электрон аукционларда ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилиши;
электрон аукционга қўйиладиган бўш ер участкаларининг рўйхати туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши;
ер участкалари рўйхатларини ўз вақтида шакллантириш ва тасдиқлаш ҳамда уларни электрон аукционга қўйишни мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан таъминланиши;
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга ажратиш тўғрисида электрон аукцион натижалари асосида қабул қилинган қарорларнинг бекор қилинишига йўл қўйилмаслиги, электрон аукцион ғолиблари томонидан қабул қилинган мажбуриятларга риоя этмаслик ва ер участкаларининг давлат ҳамда жамоат эхтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилиши бундан мустасно белгиланганлиги;
г) Ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишишда “YERELEKTRON” ААТ билан параллел равишда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ДУКнинг «Unicon.uz» “Е-ХАТ” ягона хавфсиз электрон почтасидан фойдаланишга 2018 йилнинг 1 ноябригача рухсат берилганлиги;
д) “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
ушбу қарорга 2-иловада қайд этилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 30 июнгача бўлган муддатда Интернет тармоғига уланганлик ҳамда “YERELEKTRON” ААТга уланиш имконини берадиган компьютер ва бошқа технологик ускуналар билан жиҳозланиш ҳолатини хатловдан ўтказиш топширилганлиги;
е) “Давергеодезкадастр” қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, хатлов натижалари бўйича тегишли компьютер ва бошқа технологик ускуналарни сотиб олиш ва ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмаларини Интернет тармоғига улаш сарф-харажатларини қуйидагилар ҳисобидан молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича асосланган таклифларни 2018 йил 5 июлигача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилганлиги;
ушбу ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ва ўз маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари (юқорида қайд қилинган ташкилотлар бюджетдан ташқари ва ўз маблағларининг етишмаётган қисмида);
ж) “Давергеодезкадастр” қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва ҳудудий бўлинмаларига бўш ер участкалари рўйхатини келишиш ҳамда улар бўйича хулосалар беришда иштирок этадиган бошқа вазирлик ҳамда идораларга энг яхши таклифларни танлаш асосида етказиб берувчилар ёки ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тегишли компьютер ва бошқа технологик ускуналарни ҳарид қилишга рухсат этилганлиги;
з) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига “Давергеодезкадастр” қўмитаси ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда ер ресурсларидан фойдаланишни пухта таҳлил қилиш натижалари бўйича фойдаланилмаётган ерлар аниқланишини ва кейинчалик уларнинг бўш ер участкалари рўйхатига киритилишини таъминлаш топширилганлиги;
и) “Давергеодезкадастр” қўмитаси ва Қурилиш вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
ваколатли ташкилотларнинг мутахассислари учун “YERELEKTRON” ААТдан фойдаланиш тартибини тушунтириш бўйича ҳар йили семинар-тренинглар ташкил этилиши ва ўтказилишини;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ушбу қарорнинг моҳияти ҳамда аҳамияти тўғрисида хабардорлигини ошириш учун оммавий ахборот воситаларида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлаш топширилганлиги;
к) “Давергеодезкадастр” қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
к.1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорларида назарда тутилган давлат ҳамда жамоат эхтиёжлари учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни;
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни киритиш;
к.2) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги;
л) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, Қурилиш вазирлиги, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:
юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши;
ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат электрон шаклда амалга оширилишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида амалга оширсинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, Қурилиш вазирлиги, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қуйидагиларни:
бўш ер участкаларининг рўйхати кейинчалик уларни тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан тузиш;
ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга ошириш;
“E-IJRO AUKSION”нинг ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган электрон аукционларда ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан амалга ошириш;
электрон аукционга қўйиладиган бўш ер участкаларининг рўйхати туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқлаш;
ер участкалари рўйхатларини ўз вақтида шакллантириш ва тасдиқлаш ҳамда уларни электрон аукционга қўйишни мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан таъминлаш;
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга ажратиш тўғрисида электрон аукцион натижалари асосида қабул қилинган қарорларнинг бекор қилинишига йўл қўйилмаслигини, электрон аукцион ғолиблари томонидан қабул қилинган мажбуриятларга риоя этмаслик ва ер участкаларининг давлат ҳамда жамоат эхтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилиши бундан мустасно;
2018 йилнинг 1 ноябригача ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишишда “YERELEKTRON” ААТ билан параллел равишда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ДУКнинг «Unicon.uz» “Е-ХАТ” ягона хавфсиз электрон почтасидан фойдаланишни таъминласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар ва идоралар, туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари:
Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарорига 2-иловада қайд этилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Интернет тармоғига уланганлик ҳамда “YERELEKTRON” ААТга уланиш имконини берадиган компьютер ва бошқа технологик ускуналар билан жиҳозланиш ҳолатини хатловдан ўтказсин;
хатлов натижалари бўйича аниқланган компьютер ва бошқа технологик ускуналарни сотиб олиш ва қарорга 2-иловада кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмаларини Интернет тармоғига улаш сарф-харажатларининг молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича асосланган таклифларни “Давергеодезкадастр” қўмитасига тақдим этиш учун, уч кун муддатда Вазирлар Кенгашига киритилишини таъминласинлар.
6. Туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда ер ресурсларидан фойдаланишни пухта таҳлил қилиш натижалари бўйича фойдаланилмаётган ерлар аниқланишини ва кейинчалик уларнинг бўш ер участкалари рўйхатига киритилишини таъминласин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан биргаликда:
ваколатли ташкилотларнинг мутахассислари учун “YERELEKTRON” ААТдан фойдаланиш тартибини тушунтириш бўйича ҳар йили семинар-тренинглар ташкил этилиши ва ўтказилишини;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ушбу қарорнинг моҳияти ҳамда аҳамияти тўғрисида хабардорлигини ошириш учун оммавий ахборот воситаларида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, туманлар ва Нукус шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиғи О.Камалов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси
Қ.Сариев