Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 408-сонли қарори ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 116-сон ҳамда 2018 йил 23 февралдаги “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сон қарорларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қаpop қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 408-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:
а) Қуйидагилар:
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари курсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талаблари 4-иловага мувофиқ;
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари 5-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилганлиги;
в) ушбу қарор билан 2018 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилганлиги;
д) Вазирликлар ва идораларга ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, “Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом ва давлат талабларига мувофиқ ишларни ташкил этишни таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
5. 2018 йил 1 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.И.Нагметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Ж.Темирханов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси
Қ.Сариев