Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 434-сонли қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон карори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қаpop қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида ”ги 434-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:
а) Қуйидагилар:
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тўғрисидаги низом
1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ходимларининг идоравий формали кийим-бош ва таниш белгилари намуналари 2-илова*га мувофиқ;
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҳодимларининг идоравий формали кийим-бош ва таниш белгилари тавсифлари 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Қуйидагиларни:
Кемачилик регистри бўлимини Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигидан (кейинги ўринларда “Ўзавтотранс” агентлиги деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топшириш-қабул қилиш бўйича 4-иловага мувофиқ таркибда;
Нукус автомобиль йўллари хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежини, Андижон транспорт ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежини ҳамда Самарқанд автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан “Ўзавтотранс” агентлигига топшириш-қабул қилиш бўйича 5-иловага мувофиқ таркибда комиссиялар тузилганлиги;
Комиссиялар ўз вақтида ва тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда белгиланган тартибда, ўтказилаётган мол-мулк, бинолар, иншоотларни ҳамда кемачилик регистри бўлими ва касб-ҳунар коллежларининг тегишли хизмат ҳужжатларини топшириш-қабул қилишни таьминлаш белгиланганлиги;
в) Шаҳар йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар ва департаментларни “Ўзавтотранс” агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига бирлаштириш бўйича Комиссия (А.Ж.Раматов)га қўйидагиларни:
в.1) махсус ваколатли органлар ва департаментларни “Ўзавтотранс” агентлиги ҳудудий бошқармаларининг ташкилий тузилмасига мувофиқ бирлаштириш доирасида ҳудудий бошқармаларни қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар билан қўшимча равишда тўлдиришини:
тарифларни шакллантириш ва тендерлар ўтказиш;
диспетчерлик назорати, автомобилда ташишларни мувофиқлаштириш;
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
юридик хизмат кўрсатиш;
в.2) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда икки ой муддатда:
бинолар ва иншоотларни ҳамда хизмат ҳужжатлари ва бошқа мол-мулкни махсус ваколатли органлар ва департаментлардан “Ўзавтотранс” агентлиги ҳудудий бошқармаларига топшириш-қабул қилинишини;
махсус ваколатли органлар ва департаментларнинг штатлар қисқариши муносабати билан бўшатилаётган ходимлари билан меҳнат шартномаларини меҳнат қонунчилигига мувофиқ тўхтатишини таъминлаш топширилганлиги;
г) “Ўзавтотранс” агентлиги ҳудудий бошқармасига бирлаштириш даврида қисқартириладиган махсус ваколатли органлар ва департаментлар ходимлари учун меҳнат ва иш ҳаки тўлаш шартлари махсус ваколатли органлар ва департаментлар маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тўхтатилгунга қадар сақланиши;
“Ўзавтотранс” агентлиги ҳудудий бошқармасига ишга қабул қилинаётган шахсларга автомобиль транспорти хизматчилари лавозимларига ва ишчи касбларига нисбатан Тармок тариф-малакавий маълумотномасига мувофиқ, малака талаблари қўйилиши белгилаб қўйилганлиги;
д) “Ўзавтотранс” агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:
д.1) 2019 йилнинг II ярим йиллигидан бошлаб автовокзаллар ва автостанциялар фаолиятини бошқариш ва тартибга солиш юзасидан марказлашган тизимнинг қўйидагиларни таъминловчи амалий фаолият кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш:
автовокзал ва автостанцияларни илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, автовокзал ва автостанциялар ҳамда “Ўзавтотранс” агентлиги ўртасида ахборот-тармоқ алоқасининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;
автовокзал ва автостанцияларга, уларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида йўловчилар йўналишларини бириктириш;
йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича, шу жумладан, аҳолини йўналишлар, вариантлар ва белгиланган манзилга етиб борувчи транспорт турлари ҳақида хабардор қилиш юзасидан хизматларнинг кенг миқёсдаги рўйхатини тақдим этиш;
д.2) йўловчиларни рухсатнома ҳужжатларисиз чиқариш/тушириш билан ноқонуний шуғулланувчи сунъий автотураргоҳлар фаолиятини тартибга солиш билан боғлик масалаларни хал этиш;
д.3) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда, шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро автобус йўналишларидаги автобусларнинг оптимал иш тартиби юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
д.4) уч ой муддатда қуйидагиларни:
махаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфидаги умумий фойдаланиш йўловчилар йўналишларидаги оралиқ тўхташ бекатларини хатловдан ўтказиш, янги тўхташ бекатларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва таъмирлашга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш;
хатловлар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2018-2021 йиллар мобайнида тўхташ бекатларини шаҳарлар ва туманлар марказларида босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш учун киритишни таъминлаш;
д.5) аҳолининг бориши зарурлигини инобатга олган ҳолда, халқаро йўловчи автобус йўналишларини очиш юзасидан ишларни тизимли равишда ташкил этиш;
д.6) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўл ҳаракати ҳавфсизлиги ва “Ўзавтотранс” агентлиги ҳудудий бошқармалари инспекторларидан иборат доимий фаолият юритувчи тезкор мобил гуруҳларни Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ташувчилар томонидан йўловчилар ташишда ҳавфсизликни таъминлаш талабларига, тендер контрактлари ва юкларни ташиш шартларига риоя этилиши, автотранспорт воситаларининг қатноволди мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича профилактика ишларининг амалга оширилиши юзасидан ҳамкорликда рейдлар ўтказиш мақсадида шакллантириш топширилганлиги;
е) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг тугатилаётган йўловчилар ташишлари барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиклаштириш департаментларининг автомобиль транспорти йўловчилар ташишларини лицензиялаш бўйича ваколатлари, белгиланган тартибда, “Ўзавтотранс” агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига ўтказилиши;
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг тугатилаётган йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментлари томонидан берилган лицензиялар ва лицензия варақалари уларда кўрсатилган муддатлар тугагунга қадар амал қилиши белгилаб қўйилганлиги;
ж) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарига, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг транспорт хизматини назорат қилувчи ўринбосарлари зиммасига умумий фойдаланишдаги тўхташ бекатларининг зарур даражадаги таъминоти ва сақланишини, хавфсизлик талабларига риоя этилишини, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланганлиги;
з) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;
и) Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, “Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги низомларга мувофиқ ишларни ташкил этишни таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда:
Кемачилик регистри бўлимини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топшириш-қабул қилиш комиссиясига;
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ва Нукус шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Нукус автомобиль йўллари хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежини “Ўзавтотранс” агентлигига топшириш-қабул қилиш комиссиясига ўрнатилган тартибда ўтказилаётган мол-мулк, бинолар, иншоотларни ҳамда кемачилик регистри бўлими ва касб-ҳунар коллежининг тегишли хизмат ҳужжатларини топшириш-қабул қилишни таьминласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Нукус шаҳри ва туманларда ташкил қилинган йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар ва департаментларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан белгиланган вазифаларга мувофиқ “Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига ўрнатилган тартибда бирлаштириш ишларини амалга ошириш топширилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига:
а) 2019 йилнинг II ярим йиллигидан бошлаб автовокзаллар ва автостанциялар фаолиятини бошқариш ва тартибга солиш юзасидан марказлашган тизимнинг қўйидагиларни таъминловчи амалий фаолият кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш:
автовокзал ва автостанцияларни илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, автовокзал ва автостанциялар ҳамда “Ўзавтотранс” агентлиги ўртасида ахборот-тармоқ алоқасининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;
автовокзал ва автостанцияларга, уларнинг имкониятларидан тулиқ фойдаланиш мақсадида йўловчилар йўналишларини бириктириш;
йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича, шу жумладан, аҳолини йўналишлар, вариантлар ва белгиланган манзилга етиб борувчи транспорт турлари ҳақида хабардор қилиш юзасидан хизматларнинг кенг миқёсдаги рўйхатини тақдим этиш;
б) йўловчиларни рухсатнома ҳужжатларисиз чиқариш/тушириш билан ноқонуний шуғулланувчи сунъий автотураргоҳлар фаолиятини тартибга солиш билан боғлик масалаларни хал этиш;
в) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда, шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро автобус йўналишларидаги автобусларнинг оптимал иш тартиби юзасидан таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига киритиш;
г) икки ой муддатда туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:
туманлар ва Нукус шаҳри ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги умумий фойдаланиш йўловчилар йўналишларидаги оралиқ тўхташ бекатларини хатловдан ўтказиш, янги тўхташ бекатларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва таъмирлашга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш;
хатловлар якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига 2018-2021 йиллар мобайнида тўхташ бекатларини шаҳарлар ва туманлар марказларида босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш учун киритишни таъминлаш;
д) аҳолининг бориши зарурлигини инобатга олган ҳолда, халқаро йўловчи автобус йўналишларини очиш юзасидан ишларни тизимли равишда ташкил этиш;
е) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўл ҳаракати ҳавфсизлиги ва “Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси инспекторларидан иборат доимий фаолият юритувчи тезкор мобил гуруҳларни Қорақалпоғистон Республикасида ташувчилар томонидан йўловчилар ташишда ҳавфсизликни таъминлаш талабларига, тендер контрактлари ва юкларни ташиш шартларига риоя этилиши, автотранспорт воситаларининг қатноволди мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича профилактика ишларининг амалга оширилиши юзасидан ҳамкорликда рейдлар ўтказиш мақсадида шакллантириш топширилсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимларининг транспорт хизматини назорат қилувчи ўринбосарлари, “Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси зиммасига умумий фойдаланишдаги тўхташ бекатларининг зарур даражадаги таъминоти ва сақланишини, хавфсизлик талабларига риоя этилишини, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат килиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.И.Нагметов ҳамда “Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.Қ.Бердиев зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси
Қ.Сариев