22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 25 июндаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 475-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 25 июндаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 475-сонли қарори ҳақида 

Мактабгача таълим тизимини, шу жумладан, мактабгача таълим жараёнининг нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасаларининг тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларни мактабгача таълим билан кенгроқ қамраб олишни таъминлаш ва мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 
25 июндаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 475-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йиль 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан мактабгача таълим соҳасида давлат-ҳусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди, унга мувофиқ ҳусусий шерик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан танлов ўтказиш йўли билан аниқланиши;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган қарор қабуль қилингунига қадар танловда танлаб олмасдан давлат-ҳусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкиль етиш мақсадида ер участкалари ва бўш турган давлат мулки об’ектлари тадбиркорлик суб’ектларига бепуль асосда берилганлиги, қурилиш ишлари бошланганлиги, тижорат банкларининг кўриб чиқиши учун зарур ҳужжатлар киритилганлиги ва тадбиркорлик суб’ектларига кредитлар берилганлиги маълумот учун қабуль қилиниши белгиланганлиги; 
б) Мактабгача таълим вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йиль 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори қабуль қилингунига қадар нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкиль етиш мақсадида бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки об’ектларини бепуль асосда олган тадбиркорлик суб’етлари билан 
давлат-ҳусусий шериклик тўғрисида уч томонлама битим тузишга истисно тариқасида рухсат берилиши;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига давлат-ҳусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши ҳамда ҳусусий шериклар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятларга риоя қилиниши учун шахсий мас’улият юкланганлиги;
в) бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки об’ектларини бепуль асосда олган, давлат-ҳусусий шериклик тўғрисида битим тузиш ҳоҳишини билдирмаган тадбиркорлик суб’ектларига имтиёзли кредитлар ажратилмаслиги белгиланганлиги;
с) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига 
2018 йиль 26 июнгача бўлган муддатда 100,0 млн. АҚШ долларига тенг суммани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш топширилганлиги;
д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига 2018 йиль 28 июнгача бўлган муддатда иштирок етувчи тижорат банклари билан тадбиркорлик суб’ектларига 15 йиль муддатга фоизсиз асосда, шу жумладан, уч йиллик имтиёзли давр билан имтиёзли кредит бериш учун кредит линиялари очиш тўғрисида битимлар тузилиш ишларини тугатиш топширилганлиги;
е) тижорат банклари раҳбарларига тижорат банклари билан тадбиркорлик суб’ектлари ўртасида 15 йиль муддатда, шу жумладан, 
3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1 фоиз ставка бўйича кредит шартномалари белгиланган тартибда тузилишини таъминлаш ва кредит линиялари очиш тўғрисидаги битимларга мувофиқ пуль маблағларини олиш учун зарур буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига тақдим етиш тавсия қилинганлиги;
ж) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун бир ой муддатда тадбиркорлик суб’ектларига имтиёзли кредит беришнинг кейинги босқичларини молиялаштиришнинг аниқ манбалари, хажмлари ва муддатларини белгилаш топширилганлиги маълумот учун қабуль қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги (Ш.Уснатдинова) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йиль 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори қабуль қилингунига қадар нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкиль етиш мақсадида бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки об’ектларини бепуль асосда олган тадбиркорлик суб’етлари билан давлат-ҳусусий шериклик тўғрисида уч томонлама битим тузишга истисно тариқасида рухсат берилганлигини инобатга олсин.
4. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига давлат-ҳусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши ҳамда ҳусусий шериклар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятларга риоя қилиниши учун шахсий мас’улият юклансин. 
5. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қорақалпоғистон минтақавий филиали (Б.Мамбетов)га тижорат банк билан тадбиркорлик суб’ектлари ўртасида 
15 йиль муддатда, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1 фоиз ставка бўйича кредит шартномалари белгиланган тартибда тузилишини таъминлаш ва кредит линиялари очиш тўғрисидаги битимларга мувофиқ пуль маблағларини олиш учун зарур буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига тақдим етиш тавсия етилсин. 
6. Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси (К.Садиков), Молия вазирлиги (М.Содиқов) ва Иқтисодиёт вазирлиги (А.Каипбергенов) нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун бир ой муддатда тадбиркорлик суб’ектларига имтиёзли кредит беришнинг кейинги босқичларини молиялаштиришнинг аниқ манбалари, хажмлари ва муддатларини белгилаш топширилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жуманов ва Мактабгача таълим вазири Ж.Уснатдинова зиммасига юклансин.



Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгашининг Раиси                                            Қ.Сариев